1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Одамларнинг яхшиси ким?

14:30 / 26.06.2019 2216 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кексайиш билан кексайишнинг орасида фарқ бор. Энг яхши кексайиш яхшилик билан яшаб, яхшилик қилиб юриб кексайишдир. Агар банда Ўзини йўқдан бор қилган Роббини таниб, У Зотнинг айтганини қилиб яшаб кексайса, унинг кексалиги энг яхши, энг чиройли кексалик бўлади. Унинг кексалиги бахтга ва саодатга олиб борадиган кексалик бўлади.

Қуйидаги сатрларда шарҳ қилинадиган ҳадиси шарифларда худди мана шу ҳақиқат борасида сўз кетади.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ بُسْرٍ: أَنَّ أَعْرَابِيًّا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ خَيْرُ النَّاسِ؟ قَالَ: «مَنْ طَالَ عُمُرُهُ، وَحَسُنَ عَمَلُهُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абдуллоҳ ибн Бусрдан ривоят қилинади:

«Бир аъробий: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг яхшиси ким?» деди.

«Умри узун, амали гўзал бўлган одам», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Қисқа ва жуда ҳам маъноли савол:

«Одамларнинг яхшиси ким?»

Дунёдаги барча одамларнинг яхшиси ким? Уларнинг ичида яхшилари кўп бўлиши мумкин. Аммо яхшиларнинг яхшиси ким. Набий солаллоҳу алайҳи васаллам ушбу қисқа ва балоғатли саволга жуда ҳам қисқа ва жуда ҳам балоғатли жавоб бердилар.

«Умри узун ва амали гўзал бўлган одам».

 Демак, узоқ умр кўриш одамларнинг яхшиси бўлиш учун омил бўлар экан. Ўша узоқ умр эгаси одамларнинг яхшиси бўлиши учун қўйиладиган шарт – амали гўзал бўлиши экан. Амалнинг гўзал бўлиши эса Аллоҳ таолонинг динида бўлиш ва унга амал қилиш билан юзага чиқади.

Аллоҳ таоло барчамизга умри узун ва амали гўзал бандаларидан бўлишни насиб этсин!

 “Кексаларни эъзозлаш” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Саҳар таомидан кундузги рўзага, қайлула уйқусидан тундаги қиёмга қувват давоми...

2104 19:15 / 05.05.2020
Савол Қурбонлик кунларида уйида насл орттириш учун бўлган молини қурбонлик кунларида сотиб нисоб эгасига айланган кишига қурбонлик қилиш вожиб бўладими Жавоб давоми...

1665 11:03 / 01.08.2020
Котиб Чалабий quotКашфуззуннундаquot quotИлму ҳиялишшаръияquot шариатга мувофиқ ишлатиладиган ҳийлатадбирлар илмини фароиз мерос илми каби, фиқҳ илмига тегишли давоми...

4545 14:40 / 27.03.2019
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Боласини тан олмаган отага гуноҳ ёзиладими Ёки охиратда уни нима кутадиЖавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Абу давоми...

3225 19:10 / 17.02.2019
Аудиолар

121588 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43058 14:35 / 11.08.2021