1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Балчиқ ўзи нима?

12:00 / 26.06.2019 3688 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Балчиқ деганда ҳаммамизнинг кўз ўнгимизга чивин босган, юқумли касалликлар уяси бўлмиш ботқоқликлар келади. «Балчиқдан энг гўзал сопол ашёлар қилинади», дегувчилар ҳам бор.

Ҳолбуки, балчиқ бўлмаганда, на электроника илми дунёга келарди, на қитъалараро ва сунъий йўлдошлараро алоқа бўларди. Ҳатто XX асрнинг улкан кашфиёти бўлмиш компьютер ҳам ишлаб чиқарилмаган бўларди. Электроник унсурларнинг (диод, транзистор, резистор ва ҳоказо) асоси бўлган ярим ўтказгичлар балчиқдан бошқа нарса эмасдир. Ўзаро сималоқаларда янги йўл очган «супер ўтказгичлар» ҳам балчиқнинг бир мевасидир.

Балчиққа хос хусусиятлар шу билан тугамайди. Балчиқ яхши бир катализатордир. Нефтни қайта ишлашда тезлаштирувчи вазифасини бажаради. Заҳарни сўриб олади. Заҳарли моддаларнинг заҳрини ютиб, уларни зарарсизлантиради. Яна бир муҳим хусусияти – у кучли бир радиактив сўрувчидир. Радиактив унсурларнинг нурларини сўриб, атроф-муҳитга етказиши мумкин бўлган зарарини кесади.

Балчиқда ҳаёт бор

Доктор Лейл М.Койне шундай дейди: «Сокин ва турғун бўлиб кўринган балчиқ аслида ичи ҳаракатга тўла, сирли бир дунёдир. Балчиқнинг бир бўлагига болға билан урдим. Лабораторияда бир ой давомида ультравиол қувват вужудга келтирганини кашф қилдим. Балчиқнинг юксак бир қувват манбаи эканини кўриб, ҳайратга тушдим». Балчиқ кристалл унсурлардан ташкил топган. Кристалл молекулалари лавҳа ёхуд япроқ шаклида тизмалар ҳосил қилган. Уларда ион тизмаси кузатилади. «Кимёвий реакцияни бошловчи» деган ном берилган бу ионлар балчиқнинг ҳар бир жинсида ўзига хос дастурга кўра ҳаракат қилади. Бу вазифаси билан балчиқ ҳўжайралардаги унсурларни эсга солади. Чунки унсурлар ҳам хужайраларда кучайтирувчи вазифасини бажарадилар.

Балчиқ ўзини янгилайдими?

Тадқиқотлардан маълум бўлдики, ташқи таъсирдан балчиқнинг ион тизмалари бузилса, сал вақт ўтиб, кристалл лавҳалар яна қайтадан ион тизмаларини тиклар экан.

Жейм Глейкнинг фикрича: «Балчиқнинг кристалл лавҳалари устидаги ион тизмаларининг ҳаракати шахмат тахтасидаги тошларнинг мантиқли бир ҳаракати кабидир».

Лейл М.Койн эса қуйидагиларни таъкидлайди: «Балчиқнинг кристалл тузилиши собит эмас. Молекула тизмаси собит бўлган кристаллар оппоқ қоғоз сингаридир. Атрофдан таъсирланиш фақат ион занжирларининг ҳаракатига, яъни электрик оқимига боғлиқ бир ҳолатдир. Ҳаётнинг энг оддий фаолияти ҳам атрофдан қувват олиш ва ундан фойдаланишдан иборат. Кейинги босқич эса ўзини янгилашдир. Бу ҳар икки фаолиятнинг балчиқда борлиги ҳаётнинг балчиқдан бошлангани ҳақидаги назарияни янада кучайтиради».

Доктор Хартман эса: «Агар қўлимиздаги жиҳозлар қодир бўлганида эди, биз балчиқни молекула ҳолатида эмас, атомларга бўлиб текширган ва янада кўпроқ маълумотни қўлга киритган бўлар эдик. Бироқ, ишончим комилки, шундай қилган тақдиримизда ҳам ҳаётнинг юзага келиши ҳақида исботли бир жавобни топа олмаган бўлардик. Менимча, «ҳаёт ва жонлилик» атом ҳамда хўжайранинг моддий тузилишидан фарқли бир тушунчалардир. Балчиқ хусусидаги тадқиқотларимиз қанча ривожланса ривожлансин, унга ҳаёт бериш бизнинг миямиз доирасидан ташқаридаги бир илмий савиядир. Унинг ақл бовар қилмайдиган грифт формуласи Яратганнинг қўлидадир. Биз фақат фикрлашга туртки бера оламиз, холос, аммо ҳаётни лабораторияда ярата олмаймиз», дея эътироф этади.

Доктор Х.Хартман назарда тутган «Ҳаётга ҳаёт бағишловчи» у нарса – оят ва ҳадислар билдирган руҳдир. Руҳ ҳаракатининг моҳиятини эса инсон зоти тушунолмайди.

Аллоҳ таоло Исро сурасида шундай марҳамат қилади:

«Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», деб айт» (85-оят).

Руҳ, унинг моҳияти ва унга тегишли бошқа нарсалар Аллоҳнинг иши, банданинг иши эмас. Банда қанчалик мақтанмасин, илми оздир:

«Сизга жуда оз илм берилгандир».

Банданинг ўзидаги ана шу оз илм билан гердайиши ҳам оламни бузади. Аслида эса ўз идроки етадиган, ўзига фойда келтирадиган нарсаларни билдирган Аллоҳ таолога шукр этиб, қолганини У Зотга ҳавола қилиши керак эди. Инсоннинг ҳамма нарсаси чеклангандир. Жумладан, ақли, идроки ҳам маҳдуддир. У ақли, идроки доирасидаги ишлар ила шуғулланиб, ундан ташқаридаги нарсалар хусусида беҳуда бош қотирмаслиги керак. Булар қаторига руҳ масаласи ҳам киради. Ҳозиргача инсоннинг руҳ ҳақида бирор нарса билиш учун қилган барча ҳаракатлари беҳуда кетди. Руҳ ҳақида ҳеч нарса била олмади. Инсон руҳ ҳақида билган бирдан-бир нарса Аллоҳ юборган ваҳий, холос.

Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизаларкитобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, инсон тик турганида ёки спорт билан шуғулланганида буйракдаги қон оқими секинлашади. Замонавий тиббиёт илмининг тасдиқлашича, намоздаги сажда ҳолатида давоми...

7877 16:00 / 06.01.2019
Шифобахш хусусиятларга бой занжабил ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда жаннат эгаларига берилган хушхабарларда .Ва улар уерда аралашмаси занжабийл бўлган давоми...

30388 16:00 / 04.03.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар эканларини у зотнинг баъзи ҳадиси шарифларининг мўъжизаларидан ҳам билиб олсак бўлади. Қуйида давоми...

5653 14:00 / 22.01.2019
иккинчи мақолаБуйракни кўчириб ўтказиш амалиёти дунёдаги кенг тарқалган жарроҳлик амалиётларидан бўлиб, битта буйрак баҳоси 1000 дан 30 минг долларгача баҳоланар давоми...

3036 11:30 / 05.02.2021
Аудиолар

121417 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42915 14:35 / 11.08.2021