1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Диний таълим нақадар муҳим

09:19 / 17.06.2019 2272 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм-фан (яъни, дунёвий илм) қанчалар равнақ топмасин, майдонлари қанчалар кенгаймасин, у барибир инсонлар учун хотиржамлигу саодатни рўёбга чиқариб беришга қодир эмасдир. Чунки бу илм ҳаётнинг фақат моддий томонини тараққий эттиради. Бу илм узун масофани яқин қилиб, узоқ муддатни қисқартириб беради. Шунинг учун бу асрни «тезлик асри», «масофаларни кесиб ўтиш асри» деб номлашди.

Лекин бирор кимса бу асрни «фазилат асри», «хотиржамлик асри» ёки «инсоният учун саодат асри» дея оладими?

Бу илм инсон ҳаёти учун янги-янги қулай воситаларни муҳайё қилди. Лекин ҳаётдан кўзланган асл мақсадлар сари бошлай олмади. Ҳаётнинг зоҳирини зийнатлаб кўрсатди, лекин унинг моҳияти томон олиб бормади. Воситаларга берилиб, асл мақсадни унутган, сатҳига чалғиб, маъдандан ғафлатда қолган, пўсти билан овора бўлиб, мағзидан бебаҳра қолган инсон – қандаям бахтсиз инсондир!

Бу илм инсонга кўплаб қулайликларни тақдим қилди. Лекин унга у учун яшаб, у учун жон беришга арзийдиган буюк қадр қимматни ва олий мақсадни тақдим қилгани йўқ. Ҳа, аслида буларни тақдим қилиш дунёвий илмнинг вазифаси ҳам, хусусияти ҳам эмасдир. Буларни дин тақдим қилади ва бу диннинг вазифасидир

Шайх Юсуф Қарзовий айтадики: «Ҳа, фарзандларимизга ёшлигидан таълим-тарбия берар эканмиз, фақатгина дунёвий таълим бериш билан чекланиб қолмаслигимиз лозим. Чунки улар қайси касбни танлашидан қатъий назар, уларнинг тарбиясида диний таълимнинг алоҳида ўзига хос ўрни бўлиб, бу жойни ундан бошқа бирор нарса, бирорта тушунча тўлдира олмайди. Шундай экан, фарзанд тарбиясида диний таълимнинг қанчалар зарур эканини бир лаҳза ҳам унутишга ҳаққимиз йўқ. Акс ҳолда, фарзандларимиз ҳаётнинг зоҳири билан овора бўлиб, унинг асл моҳиятидан ғафлатда қолишади, пўстлоғи билан овора бўлиб, мағзидан бебаҳра қолишади. Бу эса ўз натижасини кўрсатмасдан қолмайди. Турли фаҳш ва мункар ишлар, бузғунчилик ҳамда жиноятларнинг урчишига ҳам айнан шу нарса сабаб бўлади. Бугунги кунда бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатга айланиб улгурди. Диний таълимдан воз кечиб, дунёвий таълимнинг ўзи билангина тараққиёт топишга интилаётган юртлар аҳолисининг ҳаётига назар солсак, бунга янада амин бўламиз».

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Мавзуга оид мақолалар
Азон китоб, суннат ва ижмоъ билан собит бўлган Ислом шиоридирАбу Бакр ибн алМунзирнинг наздида жамоат намозлар учун сафарда ҳам муқимликда ҳам азон айтиш давоми...

12355 11:15 / 25.02.2019
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади Парвардигор азза ва жалла Қуръон тиловати ва Менинг зикрим кимни Мендан давоми...

3582 19:10 / 14.04.2019
Имом Ибн Ҳажар ва Имом Заҳабий .Узрсиз ёлғон гуноҳи кабирадир,, деганлар.Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ алайҳиссаломга қасддан ёлғон тўқиш куфрдир.Қуръони Каримда давоми...

5351 10:04 / 07.07.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади .Набий алайҳиссалом .Агар одамлар хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан ўқиш савобини билишганда эди, унга давоми...

5223 14:10 / 26.01.2019