1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қайси бир киши намозини ўқиса, ҳаргиз дўзахга кирмайди

14:10 / 26.01.2019 5242 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: 

«Набий алайҳиссалом: «Агар одамлар хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан ўқиш савобини билишганда эди, унга эмаклаб бўлса ҳам келишар эди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Уйқунинг энг ширин маҳали ва, айниқса тунлар қисқа бўлган ёз пайти, бомдод намозига туриш жуда ҳам қийин. Албатта, ҳар қандай ширин уйқудан ҳам қиёс қилиб бўлмас даражада афзал бўлган бомдод намозига уйғониш одамдан мустаҳкам иймон ҳамда шайтон ва ўз нафси билан доимий курашни талаб этади, шунинг учун ҳар ким ҳам бунга қодир эмас.  Уйимизда бир неча дақиқага чироқни ўчириб қўйишса, биз шу заҳоти оҳу воҳ қилишга тушамиз, дарров бунинг сабабини билиш учун телефон қилгани шошиламиз. Аммо қабрда бўлиб туриб, кимга ҳам қўнғироқ қила оламиз ва бизнинг овозимизни  ким эшитади? Ҳаттоки бизни бомдод намозига турғазишга қодир бўлмаган заиф иймон билан нариги дунёга равона бўлмаслигимиз учун, қабримиз нур билан ёритилиб, Қиёмат кунидаги савол-жавобимиз осон бўлиши учун, намоз вақти келганда қумга бошини яширган туяқуш каби кўрпага бурканиб олмаслигимиз керак. «Бисмиллоҳ» деб ўрнимиздан даст кўтарилиб, кичик таҳоратни қилиб, вақтни ўтказмай кун чиққунча, бомдод намозини ўқисак, шундай тарзда ўз руҳимиз ва иймонимизни ҳам мустаҳкамлаган бўламиз.

Саҳиҳ ҳадисларидан бирида келтирилишича, Набий алайҳиссалом: «Қайси бир киши қуёш чиқиши ва қуёш ботишидан олдин (яъни) бомдод ва аср намозини ўқиса, ҳаргиз дўзахга кирмайди», дедилар (Муслим ва Абу Довуд ривояти).

Албатта, бомдоз намозини ўқиш учун қисқа ёз тунларида ўз ширин уйқусини бузиб, қиш кунлари эса иссиқ ўрнини тарк эта оладиган, шунингдек куннинг энг тиғиз вақтида пешин намозини ўқишга қодир бўлганлар учун қолган барча намозларни ўқиш ҳеч қийинчилик туғдирмайди.

  «Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Кимки бомдод намозини жамоат билан ўқиса, бутун кечани ибодат билан ўтказгандек бўлади» (Муслим ривояти).

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан ибн Абдулазиз Ҳошимий Аббосийдан ривоят қилинади .Тушимда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарирни кўриб, .Ўлим қандай бўлди, деб сўрадим. .Фақат яхшилик кўрдим,, деди. давоми...

1665 09:16 / 23.01.2020
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1419 сана, давоми...

2035 13:05 / 21.11.2019
...Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, Пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак ҳаётлари барча инсоният учун давоми...

2967 14:23 / 15.03.2017
Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бир бўри сурувга ҳужум қилиб, бир қўйни олиб қочди. Чўпон бўрини қувиб, қўйни тортиб олди. Шунда бўри тилга давоми...

3384 09:08 / 10.11.2018