1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръон тиловати билан машғул бўлишнинг фазли

19:10 / 14.04.2019 3596 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Парвардигор азза ва жалла: “Қуръон (тиловати) ва Менинг зикрим кимни Мендан сўрашдан машғул қилиб қўйса, унга сўровчиларга берадиган (нарсаларнинг) энг афзалини ато этаман. Аллоҳ каломининг бошқа каломлардан устунлиги худди Аллоҳнинг (яратган) махлуқотларидан устунлиги кабидир”, дейди” (Термизий ривоят қилган ва ривоят санади ҳасан, деган. Доримий ва Байҳақий ривоятида: “Қуръон қироати ва Менинг зикрим кимни Мендан сўрашдан машғул қилиб қўйса, унга сўровчиларга берадиган энг афзал савобни бераман”, дейилган).

Қайси банда Қуръон қироати ва зикр билан машғул бўлиб, дуо қилишга вақт ажратолмаса, Аллоҳ таоло бу бандага ҳожатларини раво қилишини сўраб дуо қилувчиларга берадиган энг яхши нарсаларни ато қилади.

Аслида ҳар бир банданинг Аллоҳдан сўрайдиганлари, илтижолари бўлади. Агар банда Қуръон қироати билан банд бўлиб, дуо қилолмаса, Аллоҳ унга ўзи сўрайдиганидан, қалбида ният қилганидан ҳам яхши нарсаларни беради. Сабаби у ўзига тааллуқли бўлган дуога вақт ажратолмай, Аллоҳнинг Каломи Қуръон қироати билан машғул бўлди. Қуръонни эъзозлаган бандани Аллоҳ ҳам сийлайди ва унга раҳматларини нозил қилади.

Ривоятнинг давомида: “Аллоҳ каломининг бошқа каломлардан устунлиги худди Аллоҳнинг (яратган) махлуқотларидан устунлиги кабидир”, дейилмоқда.

Оддий банда ўзи ясаган нарсадан қанча устун туради. Ана ўша бандани, қолаверса бутун мавжудотни яратган Аллоҳ Ўз махлуқотларидан қанчалик юқори туришини тасаввур қилиб кўринг!

Аллоҳнинг махлуқотларидан афзаллиги қанча бўлса, У Зотнинг Каломи бўлмиш Қуръоннинг бошқа каломлардан устунлиги ҳам шунчадир. Аллоҳнинг Каломи мўъжизадир, илоҳийдир. Бандалар Қуръонга ўхшаш каломни келтиришга қодир эмаслар. Бандалар тузган жумлалардан иборат каломларнинг миллионтаси ҳам Аллоҳнинг биргина оятига, бир сўзи, ҳатто ҳарфига тенг келолмайди. Шундай экан, Қуръоннинг қанчалик улуғ эканини англаб, уни ўрганишимиз, ўқиб, Қуръонга амал қилишга ўтишимиз лозим.

Омир ибн Восиладан ривоят қилинишича, Нофеъ ибн Абдулҳорис Усфонда Умарни учратиб қолди – Умар уни Маккага омил қилиб тайинлаган эди – ва шундай деди: “Водий аҳлига кимни омил қилиб тайинладинг?” У: “Ибн Абзони”, деди. Умар: “Ибн Абзо ким?” деб сўради. Нофеъ: “Озод қилган қулларимиздан бири”, деб жавоб берди. Шунда Умар: “Уларга озод қилинган қулни ўринбосар этиб тайинладингми?” деди. Нофеъ: “Сабаби у Аллоҳ азза ва жалланинг Китобини қироат қилади ва фароиз илмининг билимдони”, деганида, Умар: “Сизларнинг Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бу Китоб (Қуръон) билан баъзи қавмлар даражаларини кўтариб, бошқаларникини туширади”, деган эдилар”, деди. (Муслим, Доримий, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Абдураззоқ ривояти).

“Усфон” жой номи бўлиб, Ибн Асирнинг айтишича, Усфон Макка ва Мадинани бирлаштирувчи қишлоқдир.

Ушбу ривоятда Аллоҳ Ўз Каломи билан хоҳлаган бандалари даражасини кўтариши, Қуръонга ҳурматсизлик билан қараган кимсаларни эса пастга тушириши айтилмоқда.

Ҳасан ибн Силмдан ривоят қилинишича, Умар ибн Хаттоб Макка аҳлига Ибн Ҳорисни омил қилиб тайинлаган эди. Умар у ерга бориб, Нофеъ ибн Абдулҳорис билан учрашди. У Маккага Абдураҳмон ибн Абзони ўринбосар қилиб тайинлаган эди. Умар бундан ғазабланди ва эгарга ўтириб, унга хитобан: “Аллоҳнинг аҳлига Абдураҳмон ибн Абзони ўринбосар қилиб тайинладингми?!” деди. Шунда Ибн Абдулҳорис: “Мен уни Аллоҳнинг Китобини яхшироқ ўқувчи ва Динни яхшироқ тушунувчи деб биламан”, деди. Шунда Умар ҳовуридан тушди ва: “Шундай демайсанми? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ бу Дин билан баъзи қавмларни кўтариб, бошқаларини туширади”, деб айтганларини эшитганман”, деди (Абу Яъло ривояти. Ривоят санади заиф).

Одилхон қори Исмоилов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга бандалик, қулликкина инсон шарафини улуғлайди, унинг мартабасини кўтаради, инсонларга мутеълик шармандалигидан халос этади. Орифлар устози Жалолиддин давоми...

7187 07:30 / 03.04.2019
1977 йил... Канадалик миссионер Торанто университети математика ва мантиқ устози доктор Ҳарри Миллер Қуръондаги тарихий ва илмий хатоrdquoларни масиҳийлар учун давоми...

2732 21:30 / 27.12.2018
Савол Яқинда сайтлардан бирида француз императори Наполеоннинг мусулмон бўлгани ҳақидаги бир маълумот ўқиб қолдим. Шу гапларда асос бормиМаҳмуд Ҳайдаров Навоий давоми...

4219 18:34 / 29.09.2020
3.Рамазон Райён эшигининг калитидир. Жаннатга киришнинг ўзи катта бир саодат. Аммо ўша жаннатга Парвардигори оламнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлиб, махсус давоми...

1247 10:30 / 23.04.2020