1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуонинг одоблари (давоми)

10:30 / 16.04.2019 2159 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди:

«Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда Аллоҳга ҳамду сано ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш билан бошладим, кейин ўзимга дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади», дедилар».

Иккисини Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Шунинг учун ҳам намозда дуо қилишдан олдин ташаҳҳудда Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга солату салом ўрин олган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирингиз зинҳор «Аллоҳим, агар хоҳласанг, мени мағфират қилгин. Аллоҳим, агар хоҳласанг, мени раҳм қилгин», демасин. Азму қарор ила сўрасин, чунки Уни мажбур қилувчи йўқ», дедилар».

Шарҳ: Дуонинг одобларидан бири азми қарор билан, иккиланмай, бўшашмай сўрашдир.

(давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Товус раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади Бир замонлар ақлли, фаросатли одам бўлган экан. У кексайгач, уйда ўтириб қолибди. Бир куни ўғлига Мен уйда ғамга ботиб давоми...

2452 12:30 / 15.11.2018
Аллоҳ таоло Ҳудrdquo сурасида.Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. давоми...

2981 17:05 / 07.11.2018
. .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар .Аллоҳим Уни бизга хайрбарака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва давоми...

1042 11:00 / 19.06.2023
Шайх Абдулқодир Жийлоний роҳимаҳуллоҳга кишилар дейишибди Шогирдларингиз ичида солиҳлари ҳам, ярамаслари ҳам бор. Нега бундайШайх жавоб берибди Солиҳлари давоми...

1402 15:00 / 11.01.2022
Аудиолар

121593 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43062 14:35 / 11.08.2021