1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Зулҳижжа ойида қандай амаллар бажарилади?

11:00 / 19.06.2023 1033 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ.  
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар: «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».
Имом Термизий ривояти.


Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
«Ҳаж эгаси» деган маънони билдиради.


Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.


Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир», деганлар.
Имом Ибн Ҳиббон ривояти.


Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан», деганлар.
Имом Муслим ривояти.


Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар.
Имом Аҳмад ривояти.


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: «...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!» дердилар.
Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр».
Имом Термизий ривояти.


Эслатиб ўтамиз, 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Валлоҳу аълам.
Азизлар, барчамизга Зулҳижжа ойи муборак бўлсин!

 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
26бобФақиҳ раҳимаҳуллоҳ айтадиларки Баъзилар дам солиш ва даволанишни ёмон кўришди, аммо бунга уламоларнинг оммаси ижозат берди. Бу ишни ёмон кўрганлар Набий давоми...

2158 17:00 / 08.02.2021
Бу йигитни ҳар саҳарлик ва ифторликда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан биргаликда кўряпмиз ва самимий имоишораларини кузатяпмиз. давоми...

1366 19:00 / 19.05.2020
Мозийга қайтиб, унга бир назар солсак. Фақиҳ уламолардан бири Али ибн Абу Зиё Нуриддин ашШабромаллисий алҚоҳирий ҳазратлари 997 ҳижрий, 1589 мелодий санада давоми...

6221 10:11 / 14.12.2018
Савдогарларнинг алоҳида аҳамият беришлари лозим бўлган ишларидан бири қалбаки пулларни муомалага киритмасликдир. Гоҳида савдогарнинг қўлига қалбаки, давоми...

1623 14:05 / 13.10.2019