1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қимматли васият

12:30 / 15.11.2018 2439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Товус раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: “Бир замонлар ақлли, фаросатли одам бўлган экан. У кексайгач, уйда ўтириб қолибди. Бир куни ўғлига: “Мен уйда ғамга ботиб қолдим, олдимга одамларни олиб келсанг, бир суҳбатлашиб, ёзилсам”, дебди. Ўғли бориб, бир неча кишини тўплаб, шундай дебди: “Отамнинг олдига кириб, у билан суҳбатлашинглар. Агар ундан ёмон нарса эшитсангиз, айбга буюрманглар, чунки у кексайиб қолган. Яхши нарса эшитсангиз, қабул қилинглар”.

Одамлар отахоннинг ҳузурига кирганларида, унинг биринчи айтган сўзи шу бўлибди: “Энг гўзал ва зийрак киши тақводор кишидир. Ўта кетган ожиз киши эса фисқу фужур қилувчи кишидир. Уйланадиган бўлсангиз, тоза маъданга уйланинг. Фожирлик қилаётган кишини кўрсангиз, ундан эҳтиёт бўлинг, чунки унинг бошқа бир нечта шериклар (фисқу фужур гуноҳлари) бўлади”.

                            

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло дейдиquotТо қачон улар дарвозалари очилган ҳолдаги жаннатга келиб етганларида...quot Зумар, 73.Илм аҳлининг баъзилари жаннат эшиклари саккизта эканини давоми...

16365 12:00 / 11.12.2018
Қоп йиртиқ бўлса ҳам, ичида ширин олмалар бор. Баъзи одамлар эски, ямоқли кийимда бўлсалар ҳам, ичларида олтиндек қалб бўлади. Шунинг учун инсонларга, уларнинг давоми...

2670 11:00 / 23.05.2022
Муҳаммад ибн Назр ва ўлимни зикр қилишИбн Муборак айтади .Ўлим зикр қилинса, Муҳаммад ибн Назрнинг тили айланмай, қалтираб қоларди,.Шоядки Аллоҳ манфаат берсаАбу давоми...

2105 08:00 / 06.05.2020
Абу Омир айтади .Бир дўстимиз айтиб берди .Муҳаммад ибн Восий оғирлашиб қолганида кўп инсонлар унинг олдига зиёратга келишди. Мен ҳам уни кўргани кирдим. Кимдир давоми...

1930 11:40 / 08.02.2021