1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Амалини сир сақлаган одамга ажр бор

21:30 / 05.03.2019 3349 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир одам: 

«Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам қилган амалини яширади. Агар у билиниб қолса, хурсанд бўлади» деди. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Унга икки ажр бор. Яширганлик ажри ва ошкор бўлганлик ажри», дедилар». 

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Саҳобаи киромларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан керакли нарсаларни сўраб, ўрганиш одатлари бор эди.

Саҳобаларнинг бирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам қилган амалини яширади. Агар у билиниб қолса, хурсанд бўлади» деди.

Бу гапнинг замирида шу ҳам риёкорликка кирадими, маъносидаги савол бор. Аслида ўша одам қилган амалини одамларга билдирмай, Аллоҳ учун бажарган эди. Аммо одамлар билиб қолиб, уни мақташди. У эса одамларнинг мақтовидан хурсанд бўлди. Ушбу нарса риёкорликка кирадими? Бунга жавобан:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга икки ажр бор. Яширганлик ажри ва ошкор бўлганлик ажри», дедилар.

Яъни, бу ерда асл ният эътиборли. У сир тутишни ният қилган эди, шунинг учун бир ажр олади. Лекин одамлар бошқа томондан билиб қолиб, уни мақташди. Бундан бошқалар ўрнак оладилар. Бунинг учун яна бир ажр олади. Одамларнинг мақтовидан хурсанд бўлгани эса зарар қилмайди. Чунки у аслида одамлар мақташларини ният қилмаган эди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Дардо розияллоҳу анҳу гуноҳ иш қилиб қўйган бир одамнинг олдидан ўтиб қолдилар. Одамлар уни сўкишарди. У киши одамларга қараб, .Агар у қудуққа тушиб кетса, уни давоми...

1810 07:10 / 21.06.2019
Муҳаммад ибн Мисъар айтади .Райёҳ Қайсийнинг темир кишани бор эди. У кечаси дўзахдаги ҳолатни тасаввур қилиш учун ўша кишанни бўйнига илиб, тонггача йиғлаб, тавбатазарру қилиб чиқар эди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2129 08:00 / 21.02.2020
Олимлар ҳар бир инсонда бошқаларда учрамайдиган овоз бўлишини айтадилар. Шу боис ҳам махфий сўз ўрнига овоздан фойдаланиш мумкин. Ҳар бир инсоннинг овози ўзига давоми...

1367 17:00 / 26.11.2020
Маниъ айтади .Бир савдогар қароқчилар қўлига тушиб қолди. Қароқчилар унинг кемасини олиб қўйишди. Савдогар Молик ибн Динорнинг олдига келиб, бўлиб ўтган воқеани давоми...

1000 08:00 / 11.08.2020