1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сизларни қандай дуо қиламан?

08:00 / 11.08.2020 999 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маниъ айтади: «Бир савдогар қароқчилар қўлига тушиб қолди. Қароқчилар унинг кемасини олиб қўйишди. Савдогар Молик ибн Динорнинг олдига келиб, бўлиб ўтган воқеани айтиб берди. Молик у киши билан қароқчиларнинг олдига борди. Улар Моликни кўришлари билан: «Эй Абу Яҳё, бизга нима хизмат бор?» дейишди. Молик ибн Динор «Мана бу одамнинг кемасини қайтариб беринглар», дедилар. Улар «Хўп бўлади» деб, бошқа бир сўз айтишмади, кемани қайтариб беришди. Қароқчиларнинг бир идиши бўлиб, одамлардан ноҳақ йўл билан тортиб олинган пулларни ўша идишга солишар эди. Улар Молик ибн Динорга: «Эй Абу Яҳё, бизни дуо қилинг», дейишди. Молик: «Қандай қилиб мен сизларни дуо қиламан? Сизлар мана бу идишга айтинглар, сизларни дуо қилсин. Сизларни минг киши дуоибад қилиб турибди. Мингтасининг дуоибади ижобат бўлмай, биттасининг дуоси ижобат бўладими?!» дедилар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хаворижлардан бири Ҳасан Басрийнинг мажлисига келар, ёмон гаплар ёки қилиқлар билан беодоблик қилиб, мажлис аҳлига озор етказар эди. Одамлар Ҳасан Басрийга .Эй давоми...

1228 07:10 / 11.07.2019
Имом Заҳабий ва бошқа уламолар кибрнинг гуноҳи кабира эканини таъкидлаганлар.Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Эсла, фаришталарга .Одамга сажда давоми...

2961 19:40 / 18.01.2019
Сеҳрга алоқаси бор нарсалар 1. Шаъваза. Шаъваза бизда кўпроқ .бахшилик, деб юритилади. Бу аслида қўл енгиллигидан иборат бўлиб, чаққон ҳаракатлар билан бир оз давоми...

4118 11:00 / 30.08.2022
Ҳар қандай инсон ва жамият ҳаётидаги муаммоларнинг асоси бу диний ҳақиқатларни билмаслик ва уларга амал қилмасликдандир. Ўз динини билмаслик ва унга амал давоми...

2327 09:10 / 26.09.2019