1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Овозимизнинг муайян хусусиятлари

17:00 / 26.11.2020 1365 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олимлар ҳар бир инсонда бошқаларда учрамайдиган овоз бўлишини айтадилар. Шу боис ҳам махфий сўз ўрнига овоздан фойдаланиш мумкин. Ҳар бир инсоннинг овози ўзига хослигига Қуръони Каримда ишора қилинган.

Инсон овози устида ўтказилган узоқ ўрганишлардан сўнг маълум бўлдики, ҳар бир инсоннинг овози бошқаларникидан ажралиб турар экан. Олимлар инсон овози биз ўйлаганимиздан кўра анча мураккаб товуш эканини айтмоқдалар. Си Эн Эн сайтида айтилишича, бизнинг товушимиз бетакрор ёки бармоқ изларимизга қараганда кўпроқ ўзига хосдир. Овозимизнинг муайян хусусиятлари бўлиб, булар 100 дан ортиқ экан. Баъзи хусусиятлар товуш пайларимизнинг пишиқлиги ва узунлигига боғлиқ бўлса, баъзилари тилимиз шаклига, бурнимиз тешикларига боғлиқ бўлади. 50 фоиз хусусият эса бизнинг шахсиятимизга алоқадор бўлади. Масалан, овоз оҳанги, жарангдорлиги, тез гапириш кабиларга боғлиқ.

Бугун олимлар махфий сўз (парол) ўрнига овоздан фойдаланишга уринмоқдалар. Шунинг учун банк билан алоқа қиладиган ҳар қандай шахсни махфий сўз ишлатмай, шахсини суриштирмай, телефон қўнғироғи орқали аниқлаш имкони бор экан. Овоз изи ҳар қандай махфий сўздан нозикроқ ва аниқроқдир.

Шу ўринда савол туғилади: «Қуръони Каримда бир кишининг овози бошқаларникига ўхшамаслигига ишора борми?»

Агар Қуръони Каримни тадаббур қилиб ўқисак, унда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мунофиқлардан огоҳлантирганини топамиз. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мунофиқларни қандай ажратиб, таниб оладилар? Сиймоларидан ва овозларидан, гапларининг оҳангидан таниб оладилар.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَلَوْ نَشَاء لَأَرَيْنَاكَهُمْ فَلَعَرَفْتَهُم بِسِيمَاهُمْ وَلَتَعْرِفَنَّهُمْ فِي لَحْنِ الْقَوْلِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ أَعْمَالَكُمْ۝

«Агар хоҳласак, уларни сенга кўрсатар эдик, таъкидки, сен уларни сиймоларидан таниб олар эдинг. Ва таъкидки, сен уларни гап оҳангларидан танийсан. Аллоҳ амалларингизни билиб турур»(Муҳаммад сураси, 30-оят).

Оятдаги «гап оҳангларидан» деб таржима қилинган жумла арабчада «фий лаҳнил қовл» бўлиб келган. «Лаҳнул қовл» гапни саҳиҳ тарафидан бошқа тарафга мойил қилиш, буриш дегани. Бунда гапирилаётган гап бошқа, асл мақсад бошқа бўлади. Асл мақсад гапнинг оҳангидан, овоздаги ўзгаришдан сезилиб қолади. Мана шу оҳанг гапирувчининг табиатига, шахсиятига далолат қилади. Мўминнинг овози, товуши табиати мунофиқ ёки ёлғончининг овози табиатидан фарқ қилади. Юқоридаги оят ёлғон гапиришга ёки қалбида бўлмаган нарсани сўзлашга ёки маълумотларни сохталаштиришга уринувчи ҳар бир инсоннинг мақсади унинг овози орқали фош бўлишига далолат қилади.

Шунинг учун олимлар «Ҳеч бир инсон бошқа бир инсонга тақлид қилолмайди» дея таъкидлайдилар. Чунки овоз гапирувчининг шахсияти ҳақида энг нозик таъбир қилувчи воситадир. У инсон шахсиятини бармоқ учларидан кўра кўпроқ баён этади. Чунки инсоннинг овози, гапириш пайтида ишлатадиган сўзлари, ибораларининг табиати бошқа шахсникидан фарқ қилади.

Субҳаналлоҳ! Инсоният яратилганидан бери неча-неча одамлар яшаб ўтишди. Уларнинг ҳар бирлари ўзига хос овозга эга эди. Аллоҳ таоло яратган миллиардлаб одамларнинг овозлари бир-бирлариникига ўхшамайди. Мана шундай турфа хилликни Аллоҳ таоло яратганми ёки тасодифан бўлиб қолганми? Албатта, Одам алайҳиссаломдан тортиб то бугунги кунда яшаётган инсонгача барчасини яратган, бундан кейин қиёматгача келадиган инсонларни яратадиган, уларнинг товушларини турлича қилган ва қиладиган Аллоҳ таолонинг Ўзидир!

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Намознинг калити ndash таҳорат, жаннатнинг калити ndash намоз, давоми...

8572 12:10 / 28.05.2019
Тоатларнинг сендан фавт бўлишига маҳзун бўлмаслик ва тойилишлар бўлса ҳам, қилганингга надомат қилмай қўйиш қалбнинг ўлими аломатларидандир.ndash Маҳзунлик ndash давоми...

1844 17:01 / 18.08.2019
Биз киммиз Қаердан келиб қолганмиз Нега яшаяпмиз Ҳаётимизнинг мазмуни, мақсади нима ўзи Бу саволлар устида ҳамма бош қотирса керак, бироқ ҳамма ҳам уларга тўғри давоми...

13641 14:12 / 31.05.2020
Абу Амр Мустамлий Найсабурийдан ривоят қилинади .Солиҳ зотлардан бўлмиш Али ибн Салама Каробисий менга шундай деган эди .Бир куни кечаси тушимда Исҳоқ давоми...

1474 08:00 / 03.06.2020