1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Таҳорат бактерия ва микроблардан асрайди

18:10 / 22.02.2019 3717 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АҚШнинг Мичиган штатида ўтказилган тадқиқотдан шу нарса маълум бўлдики, 95 фоиз одам қўлларини жуда кам ҳоллардагина ювар, ўшанда ҳам нотўғри кўринишда ювар эканлар.

Ушбу тадқиқот хулосасида айтилишича, қўлларни тўғри ювиш ундаги микроблар ва бактерияларни йўқолишига сабаб бўлар экан. Бунинг учун инсон қўлларини 20 сония давомида совун билан ювиб туриши керак экан. Лекин кўпчиликнинг қўли текширилганда, унда кўплаб бактериялар борлиги аниқланган. Улардан бунинг сабаби сўралганда, қўлларини кам ювишлари маълум бўлди. Ҳатто кўплари ҳожатхонадан чиққандан кейин ҳам қўлни ювиш кераклигини ўйлаб кўрмаганлар.

Аммо мусулмон одам қўлларини бир кунда беш марта ювади. Таҳорат – ажойиб ибодат бўлиб, мўмин киши бу ибодатни бажариш пайтида қўлларини кўп бора ювади. Шунингдек, бу пайтда юзини, билагини, оёқларини, оғиз-бурунларини ҳам ювади. Бу аъзоларни ювишда ҳам қўллар иштирок этади. Хуллас, инсон таҳорат қилиб бўлгунича қўлларини 20 сониядан кўп вақт давомида ювади.

Кўриниб турибдики, таҳорат қилиш барча аъзолар қаторида қўлларни ювиш ва турли зарарли микроблардан қутулишнинг энг мукаммал кўринишидир. Бу микроблар ҳожатхонадан чиққанда, одамлар билан қўл бериб кўришганда, нопок нарсаларни ушлаганда ва ҳоказо ўринларда қўлга ўрнашади. 

Аллоҳ таоло Қуръони каримда намозни таҳоратга боғлаб зикр қилган:

ﭑ ﭒﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ

“Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар” (Моида сураси, 6-оят).

Аллоҳ таоло юқоридаги оятнинг сўнггида бундай деган:

ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ

“Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас Аммо сизларни поклашни ва сизларга ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки шукр қилсангизлар” (Моида сураси, 6-оят).

Оятдаги “поклаш” сўзи нопоклик, таҳоратсизлик билан бир қаторда бактерия ва микроблардан ҳам поклашни ўз ичига олади. 

Бу оятлар нозил бўлган пайтда одамлар микроб, бактерия деган нарсалар борлигини билмас, уларда бу ҳақида тасаввур ҳам йўқ эди. Лекин ошкор ва махфий нарсаларни Билувчи Зот бизни бактериялардан қутулиб соғ бўлишимиз, покланиб шод бўлишимиз ва бошқа кўплаб Ўзи билган ҳикматларга кўра покликка, таҳоратга буюрган.

Албатта, ушбу оят Қуръони карим Аллоҳ таолонинг Каломи эканига ёрқин далилдир!

Нозимжон Иминжонов таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Мисрнинг кўзга кўринган қориларидан бири Шайх Мансур Баддор раҳимаҳуллоҳ 1884 йилда Қалюбийя вилоятидаги Банҳонинг маркази бўлган Мижвал қишлоғида туғилди. давоми...

1762 11:00 / 03.03.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан назрига вафо давоми...

3143 19:00 / 08.01.2021
Аллоҳ таолонинг салафларга барака бериши ва саҳобий Усаид ибн Ҳузайр иштирокида бўлгани каби Қуръон ўқилса, фаришталар тушишидан ва уларнинг бирортасини илон давоми...

3810 12:40 / 11.05.2019
Савдогарнинг ростгўй бўлмоғи унинг бу дунёси ва охирати учун шарафли унвондир. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3977 11:00 / 30.05.2022