1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (21-дарс)

16:45 / 22.02.2019 2174 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муомалалари

147. Абу Журай Жобир ибн Сулаймдан ривоят қилинади:

«Одамлар унинг гапини қабул қилишаётган бир кишини кўрдим. У нима деса, одамлар қабул қилишар эди. «Бу ким?» дедим. «Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам», дейишди. Икки марта: «Алайкассалому, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим. «Алайкассалому» дема! «Алайкассалому» – ўликнинг сўрашиши. «Ассалому алайка» дегин», дедилар. «Сиз Аллоҳнинг Расулимисиз?» дедим. «Сенга зарар етганда дуо қилсанг, сендан уни кетказадиган, қаҳатчилик йили бўлганда дуо қилсанг, сенга уни ўстирувчи йил қиладиган, яйдоқ чўлда ёки саҳрода уловингни йўқотиб қўйиб дуо қилсанг, сенга уни қайтарадиган Аллоҳнинг Расулиман», дедилар. «Менга насиҳат қилинг!» дедим. «Бировни сўкма», дедилар. Ўшандан кейин ҳурни ҳам, қулни ҳам, туяни ҳам, қўйни ҳам сўкмадим. «Яхшиликдан бирор нарсани арзимас санама. Биродарингга очиқ юз билан гапиришинг яхшиликдандир. Иштонни болдирнинг ярмигача кўтар. Жуда бўлмаса, тўпиқларгача. Иштонни судраб юрма, чунки бу такаббурликдандир. Албатта, Аллоҳ такаббурликни хуш кўрмас. Агар бир киши сени сўкса ёки сендаги ўзи биладиган айб билан сени айблайдиган бўлса, ўзинг унда борлигини биладиганинг айб билан уни айблама. Албатта, ўшанинг ёмонлиги унинг ўзига бўлади», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

148. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга тўқилган бурда олиб келди. Унинг ҳошияси бор эди. – Бурда нималигини биласизларми? «Шамла»,  дейишди. «Ҳа», деди – Ҳалиги аёл: «Ўз қўлим билан тўқидим. Сизга кийдириш учун олиб келдим», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳтожликлари учун уни олдилар. Сўнг олдимизга чиқдилар. Уни ўзларига изор қилиб олган эдилар. Фалончи уни яхши кўриб қолди ва: «Қандай ҳам чиройли экан! Менга кийдиринг», деди. «Яхши қилмадинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни муҳтож бўлиб кийган эдилар. Сен у зотнинг рад қилмасликларини билиб туриб сўрадинг», деди қавм. «Аллоҳга қасамки, мен уни кийиш учун сўраганим йўқ. Мен уни кафаним бўлиши учун сўрадим», деди.

Саҳл айтди: «Ва кафани бўлди ҳам».

Бухорий ривоят қилган.

Бурда – қўл билан ҳошияси алоҳида бошқача қилиб тўқиладиган, чойшабга ўхшаш нарса. Уни тананинг юқори қисмига ўралса, ридо бўлади, пастки қисмига ўралса, изор бўлади.

 

* * *

149. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ансорийлардан бир қанча одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрашди. Шунда у зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрашди, яна бердилар. Сўнгра яна сўрашди, яна бердилар. Охири ҳузурларида бирор нарса қолмади. Шунда у зот: «Ҳузуримда нима яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмайман. Ким иффат талаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилади. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилади. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилади. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

150. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ҳалок бўлдим, Эй Аллоҳнинг Расули!» деди. «Сени нима ҳалок қилди?» дедилар. «Рўзадор ҳолимда хотинимнинг устига чиқдим», деди. «Қул озод қилишга нарса топа оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди.

Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кутиб турдилар. Биз шу ҳолда турганимизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир замбил хурмо келтирилди. У зот: «Бояги сўровчи қани?» дедилар. «Менман», деди. «Мана буни садақа қилиб юбор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақирроққами? Аллоҳга қасамки, у(Мадина)нинг икки чети орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра: «Уни аҳлингга таом қилиб бер», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
РИСОЛАИ МУҲАММАДИЯНИНГ ИНСОНИЯТГА ФАЗЛИВА УНИНГ ОЛАМШУМУЛ АРҒУМОНЛАРИ Рисолат ва диёнатлар тарихидаги беназир эълон Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад давоми...

2913 20:05 / 28.04.2017
Қабасотун мин ҳаётир Росул 4қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганиш САБР Эй иймон келтирганлар Сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг. давоми...

3895 20:24 / 28.04.2017
669. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Ким Аллоҳнинг китобидан бир давоми...

2649 16:30 / 04.02.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасалламни кўришга бўлган иштиёқ Мавлид ойи ndash Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари. Бу ой барча давоми...

3560 20:08 / 28.04.2017
Аудиолар

118770 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар