1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Инқилоб қориси»

11:00 / 03.03.2021 1766 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мисрнинг кўзга кўринган қориларидан бири Шайх Мансур Баддор раҳимаҳуллоҳ 1884 йилда Қалюбийя вилоятидаги Банҳонинг маркази бўлган Мижвал қишлоғида туғилди. Мансур Қуръони Каримни шайхи Али Жосир қўлида ёд олди. Кейин Азҳарга ўқишга кирди ва ўша ерда Қуръон ўқий бошлади. Султон Абдулҳамид II Мисрга келганда Азҳарда намоз ўқиди. Ўша ерда Мансурнинг тиловатини тинглаб, уни ўзи билан Истанбулга кетишни таклиф этди. Шундан сўнг Мансур Истанбулда, султоннинг хос қориси бўлиб бир неча йил Қуръони Каримни тиловат қилди. Уни «Султон қориси» деб атадилар. Абдулҳамид II тахтдан кетгач, 1909 йилда Мансур Мисрга қайтди.

Мисрда Саъд пошо (ўша пайтда Мисрнинг бош вазири) ва бир қатор мулозимлар Мансур билан танишиб, унинг яқин дўстига айландилар. 1919 йилда Мисрдаги Британия мустамлакасига қарши инқилоб пайтида Шайх Мансур етакчилардан бири бўлдилар. Инқилоб етакчилари Мансурнинг Қуръон ўқиши ҳақида эълон қилганларидан сўнг минглаб одамлар унинг тиловатини тинглаш учун тўпландилар. Тиловатни тинглаш учун йиғилганларга босқинчиликка қарши инқилобга чорловчи нарсалар тарқатилди.

Инқилоб етакчиларидан бўлган Саъд Зағлул вафот этганда, Мансур унинг таъзиясида бир ҳафта Қуръони Каримни тиловат қилади.

Қирол Фуод I вафот этганда Обидийн қасрида таъзия маросими ташкил этилди. Маросимда Шайх Мансур, Шайх Муҳаммад Рифъат, Шайх Муҳаммад Сойфий, Шайх Тоҳо Фашний каби қорилар Қуръони Каримни тиловат қилдилар. Шайх Мансур Баддор тиловат қилаётганда бирдан тиловатни тўхтатади. Маросимга келганлар бунинг сабабини сўрашганда, тахт вориси, янги қирол бўлмиш ёш Форуқнинг қўлидаги сигаретга ишора қиладилар. То у сигаретини ташлаб юбормагунча ёки сигаретини чекиб бўлгунича тиловат бўлаётган жойдан узоқлашмагунча қироатни охирига етказмаслигини айтадилар. Шунда Форуқ Шайхнинг талабини қондириб, дарҳол сигаретини ўчиради.

Ўттизинчи йилларнинг ўрталарида Миср радиоси Мансурдан тиловатни ёзишни илтимос қилади. Шайх Мансур тиловатдан олдин ёки тиловат арафасида бирор диний гапдан бошқа нарсани эфирга бермаслик шарти билан ёзишларини айтадилар. Радио ходимлари бунга кўнадилар. Шу тарзда Шайх Мансурнинг тиловатлари ёзилган бир неча кассеталар дунё юзини кўради. Ушбу кассеталарни Шайхнинг дўсти, мудофаа вазири Муҳаммад Ҳайдар пошо ўзида сақлаб келган. Лекин вазирнинг фарзандлари мазкур кассеталарни радио эшиттириш учун беришга кўнмаганлар ва «Шайх Мансур буларни дафн қилишни, радиода эфирга узатмасликни васият қилганлар» деганлар.

Зикр қилинишича, Шайх Мансурнинг Туркия ва Эрон радиолари томонидан ёзилган тиловатлари бор экан. Шайх Мансур 1936-1937 йилларда хос муносабатлар билан тиловат қилишни тўхтатиб, ўз қишлоқларидаги масжидларда то вафотларига қадар тиловат қилиб юрдилар. У киши 1967 йилда 83 ёшда вафот этадилар.

Аллоҳ таоло Мансур Баддорни раҳматига олсин!

Манба: 

elbalad.new

ar.wikipedia.org

ru.wikipedia.org

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Мен автосалонда ишлайман. Банклар биздан Автосалонимиздан мижозларига кредитга машина бериш учун биздан машина сотиб оладилар. Яъни, биздан давоми...

4817 18:37 / 11.08.2020
Аллоҳга иймон бўлмаса, бошқа нарсага иймон бўлиши мумкин эмас. Шундай экан, иймон масаласининг бош рукни бўлмиш Аллоҳга иймон келтириш нима ўзиИслом нуқтаи давоми...

5631 19:05 / 26.02.2020
Ҳар бир жамиятнинг эътиқод масалалари, амалий ҳаёти ва руҳиймаънавий жиҳатлари бўлади. Буларсиз инсон ва у мансуб бўлган жамиятнинг ҳаёти бўлиши мумкин эмас. давоми...

9695 10:10 / 02.07.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамларга бир замон келурки, унда киши молни нимадан олганига парво ҳам давоми...

5461 10:24 / 14.07.2019