1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Муҳтожларга ғамхўрлик – улуғ фазилат

11:15 / 22.02.2019 2148 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Динимизда ўзаро меҳрибонлик, сахийлик, қийналган кимсага ёрдам бериш ва ҳожатбарорлик каби хислатларга кенг тарғиб қилинади. Дарҳақиқат, инсон нафақат ўзи ҳақида ўйлаши, балки ўзгалар дарди билан ҳам ҳамнафас бўлиб яшаши керак. Чунки, Аллоҳ таоло чин мўмин-мусулмонларни Қуръони каримда шундай таърифлаган:

ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ

«Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингизнинг ўртасини ислоҳ қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз» (Ҳужурот сураси, 10-оят).

ﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚﮛ ﮜﮝﮞﮟﮠﮡ ﮢﮣﮤﮥﮦﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ

«Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар. Ана ўшаларга Аллоҳ албатта раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир» (Тавба сураси, 71-оят).

Бу борада Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз умматларини сифатлаб шундай деганлар:

“Мўмин мўминга нисбатан бир-бирини мустаҳкам тарзда ушлаб турган бино сингаридир” (Имом Бухорий ривоят қилган).

Демак, биз жамиятда яшар эканмиз, кундалик ҳаётимизда қўни-қўшни, дўсту ёрлар ва турли инсонлар билан мулоқотда бўламиз. Уларнинг орасида бошига мусибат тушган, қарзга ботган, оғир дардга учраган ва бошқа қийинчиликларга дуч келгани бўлади. Бундай ҳолатдаги инсонларни дардини эшитиш ва имкон даражасида кўмак бериш мўминлик вазифаси ҳисобланади.

ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ

«Ва бирингизга ўлим келиб: «Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам», демасидан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг» (Мунофиқун сураси, 10-оят).

Куч-қувватнинг борида, молу-дунёнинг етарлигида ҳеч нарса хаёлга келмай, садақа қилишни эсга ҳам олмай, юриб-юриб, ўлим элчиси эшик қоқиб келганда Аллоҳга ёлбориб “Мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам”, дегандан фойда йўқ. Балки ёшликда, куч-қувватнинг борида ибодатларни ўрнида адо этиб, хайр-эҳсонни қилиб, ўзгаларнинг ҳожатини чиқариб солиҳ кимсалардан бўлиб олиш керак. Ана ўшанда ўлим элчиси келса, ҳеч нарсадан қўрқмай, ҳеч нарсага афсус қилмай кутиб олинади. Демак, вақтида Аллоҳ таоло берган ризқдан жойини топиб инфоқ қилиб қолиш керак. Кейин эса кеч бўлади.

Пайғамбиримиз саллалоҳу алайҳи васаллам боқувчиси йўқ ва  мискинларга ёрдам берган кимса ҳақида шундай деганлар:

“Бева ва мискинларни боқиш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи киши худди Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилувчи кишидек ва кундузи рўзадор кечаси эса ибодатда қоим бўлган кишидек (ажр-савобга эга бўлади)” (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Қавму қариндош ва маҳалла кўй ичида боқувчиси йўқ, қийналганларга таом бериш, уларни ҳолидан хабар олиб машаққат ва ташвишларини аритиш ҳам мўминнинг оғирини енгил қилишга киради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Бир биродаримнинг ҳожатида юриш мен учун мана бу масжидда (яъни Масжиди Набавийда) бир ой эътикоф ўтиришдан яхшироқдир. Ким биродарининг ҳожатини раво қилиб бергунигача у билан бирга юрса, Аллоҳ уни қадамлар тойиладиган кунда (қиёмат кунда) собитқадам қилади (қадами тойилмайди)” (Табароний ривоят қилган).

Нафақат моддий ёрдам балки, маънавий ёрдамга муҳтожларни ҳам эътиборимиздан четда қолдирмаслигимиз керак. Қавму қариндош ва маҳалла-кўй ичида адашиб, нотўғри йўлларга кириб қолган кимсаларга ёрдам қўлимизни чўзиб, улар билан самимий муносабатда бўлишимиз лозим. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

“Ким одамларни ҳидоят йўлига чақирса, унга  ўзига эргашганларнинг ажрларича савоб бўлади. Ким одамларни залолат йўлига чақирса, Унга  ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади” (Муслим ривоят қилган).

Демак, ҳар биримиз моддий ва маънавий кўмакда бардавом бўлсак, юқорида баён қилинган улкан савобларга эришамиз.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маккий Журжоний айтади .Абдулвоҳид ибн Одам Тавовисийнинг шундай деганини эшитдим .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. давоми...

3157 07:00 / 26.12.2018
Муфтий ҳазратлари, гарчи ўз ватанидан четга чиқиб, олис ўлкага шайланганини сир тутсада, айғоқчилар унинг сафаридан хабар топиб, миршаблар ёрдамида ушлаб олишди. давоми...

4185 10:05 / 29.11.2019
Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон айтади .Халифа Мутаваккил вафот этгач, тушимда кўрдим. .Аллоҳ сенга қандай муомала қилди, деб сўрасам, .Мени мағфират қилди,, деди. .Қандай давоми...

1560 10:15 / 24.01.2020
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Жулайбиб ансорлардан кичик жуссали, уйжой ва молмулки йўқ камбағал бир киши эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

2695 16:00 / 20.03.2020