1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

I Халқаро зиёрат туризми форуми ўз ишини бошлади

09:30 / 22.02.2019 1982 pdf Ўқиш режими + -

2019 йилнинг 21 февралидан юртимизда I Халқаро зиёрат туризми форуми ўз ишини бошлади. У 23 февралга қадар давом этади.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этиш, уни ислом дунёсидаги зиёрат туризми марказларидан бирига айлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Вақф» хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда UNESCO ва UNWTO кўмагида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳамкорлигида ташкил этилган биринчи зиёрат туризми форумига 25 давлатдан 100 дан ортиқ меҳмон келди.

Шунингдек, тадбирда “Hilal Travel” масъулияти чекланган жамияти ҳам иштирок этмоқда. “Hilal Travel” юртимизда туризм индустриясини ривожлантириш, юртимиз аҳолиси ҳамда чет эллик сайёҳлар учун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб, шунингдек юртимиз фуқаролари учун бутун дунё бўйлаб саёҳатлар ташкил қилиш билан шуғулланади.

Меҳмонлар Бухоро халқаро аэропорти ҳамда Бухоро темир йўл вокзалида кутиб олинди.

Форум иштирокчилари Бухоронинг туристик салоҳияти билан танишиш имконига эга бўлишди. Жумладан, улар ҳудуддаги зиёрат туризми объэктлари, хусусан, Ғиждувон, Когон, Шофиркон, Ромитан, Вобкент туманларида жойлашган етти пир қадамжоларини зиёрат қилдилар.

Муҳаммад Ахтар, Покистон:

– Форумнинг Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган, Шарқ ва Ғарбни боғлаб турувчи кўҳна ва боқий Бухорода ташкил этилгани Ўзбекистоннинг кўп асрлик маданий мерос объектларини зиёрат қилишимизга туртки бўлди. 11 йилдан буён турли давлатлар туристик марказлари билан ҳамкорликда фаолият юритаман. Бухорога эса иккинчи маротаба келаяпман. Тўғриси, ўшанда туристик ташкилотлари жуда оз, меҳмонхоналари ҳам саноқлигина эди. Бугун эса уларнинг саноғи йўқ.

Ислом дунёсидаги энг нодир ва ноёб Қуръони карим намуналаридан бири – Ҳазрати Усмон Мусҳафи Ўзбекистонда экани, муҳаддислар имоми, ҳадис илми олимларининг устози Имом Бухорий, йирик муҳаддислар Имом Термизий, Имом Доримий, Нақшбандия тариқатининг кўплаб етук издошлари бизнинг заминимизда камол топгани ва бир қанча диний марказларнинг мавжудлиги зиёрат туризмини ривожлантиришга асос бўла олади.

Ушбу тарихий ва табаррук қадамжоларга зиёрат ҳамда саёҳат қилиш учун ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан минглаб сайёҳлар ташриф буюрмоқда.

Ушбу нуфузли тадбирни ёритиш учун Европа ва Осиёнинг кўплаб ОАВ вакиллари юртимизга ташриф буюришди.

I Халқаро зиёрат туризми форуми иштирокчилари уч кун давомида юртимиздаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш баробарида, бу ерда сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишадилар. Шунингдек, Ўзбекистоннинг зиёрат туризми марказига айлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, ҳаётга татбиқ қилинаётган лойиҳалар ҳақида қимматли маълумотларга эга бўладилар.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида .Қуръон тажвидини ўргатиш, бўлими очилди.Ушбу давоми...

1670 16:20 / 09.08.2021
Кеча 26 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ижтимоий тармоқларда диний мавзуларда фаол фикрмулоҳазалар билдириб келаётган блогерлар билан самимий давоми...

1800 12:05 / 27.02.2020
Чеченистон Республикасининг Шарой туманидаги масжид, 26 тураржой ва 7 ҳарбий минорадан иборат ўрта аср қалъасини тиклаш ишлари якунланди. Тарихчиларнинг фикрича, давоми...

1166 10:00 / 21.08.2021
Ўзбекистон Республикасининг Миллий архиви фондида 12721856 йилдаги Усмонлилар империясининг махсус аскарларига тегишли паспорти ва 1572 йилда қайта таъмирланган давоми...

1828 10:06 / 17.09.2020
Аудиолар

118718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40687 14:35 / 11.08.2021