1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳали Роббимнинг ибодатига тўймаган эдим

07:00 / 04.02.2019 2936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Айёш Қаттон айтади: «Басрада Мунийба исмли ибодатли аёл яшарди. Унинг ўзидан ҳам ибодатлироқ қизи бор эди. Ҳасан Басрий ўша қизни кўриб, ёш бўла туриб ибодатга бунчалик берилганидан таажжубга тушган эди. Бир куни Ҳасан Басрийнинг ёнига бир киши келиб, «Фалончи қизни танирмидингиз? Ўша ҳозир жон талвасасида ётиб экан», деди. Ҳасан Басрий ўрнидан сакраб туриб, унинг олдига борди. Қиз Ҳасан Басрийни кўриб, йиғлаб юборди. Ҳасан Басрий: «Нега йиғлайсан, синглим?», деди. У: «Шу ёшимда  юзимга тупроқ тортиладиган бўлди. Мен эса ҳали Роббимнинг ибодатига тўймаган эдим. Эй Абу Саид, онамни қаранг, отамга мен учун кенгроқ қабр қазиб, чиройли кафан танлашни буюряптилар. Аллоҳга қасам, Маккага тайёргарлик кўраётган бўлсам ҳам кўп кўзёш тўккан бўлардим. Қандай қилиб қабр зулмати ва қўрқинчига, қурт-қумурсқалар маконига тайёргарлик кўриб турганимда йиғламайин?» деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Абу Абдураҳмон ибн Уқайл Зоҳирий араб тилидаги журналда чоп қилинган .Таборих, номли мақоласида шундай дейди .Қирол Фаҳднинг Мусҳафи шарифни жамлаш бўйича давоми...

2521 08:30 / 03.02.2019
Сафар ойи ҳижрий ndash қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир.Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар давоми...

3387 11:05 / 03.10.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини давоми...

1632 21:00 / 25.04.2020
Мусулмон олими Абу Али Ҳусайн ибн Сино ўз асарида биринчи марта .Карантин, атамасини ишлатганини биласизми Ибн Сино ғарбда .Авиценна, номи билан машҳур. Абу Али Ибн давоми...

2387 11:09 / 17.04.2020