Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Ҳақиқий шаҳиднинг сифатлари | Фиқҳ дарслари (280-дарс)

19:00 / 02 май 511 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

هُوَ مُسْلِمٌ طَاهِرٌ بَالِغٌ. قُتِلَ ظُلْمًا وَلَمْ يَجِبْ بِهِ مَالٌ، وَلَمْ يَرْتَثَّ، فَيُنْزَعُ عَنْهُ غَيْرُ ثَوْبِهِ، وَيُزَادُ وَيُنْقَصُ لِيَتِمَّ كَفَنُهُ، وَلَا يُغَسَّلُ وَيُصَلَّى عَلَيْهِ، وَيُدْفَنُ بِدَمِهِ.

وَغُسِّلَ مَنْ وُجِدَ قَتِيلًا فِي مِصْرٍ لَا يُعْلَمُ قَاتِلُهُ، أَوْ جُرِحَ وَارْتَثَّ، بِأَنْ نَامَ، أَوْ أَكَلَ، أَوْ شَرِبَ، أَوْ عُولِجَ، أَوْ آوَاهُ خَيْمَةً، أَوْ نُقِلَ مِنَ الْمَعْرَكَةِ حَيًّا، أَوْ بَقِيَ عَاقِلًا وَقْتَ صَلَاةٍ كَاِملٍ، أَوْ أَوْصَى بِشَيْءٍ، وَصُلِّيَ عَلَيْهِ.

وَإِنْ قُتِلَ لِسِعَايَةٍ، أَوْ بَغْيٍ، أَوْ قَطْعِ طَرِيقٍ، غُسِّلَ وَلَا يُصَلَّى عَلَيْهِ.

Мусулмон, тоҳир (пок), балоғатга етган, зулм ила қатл қилинган, ўша қатл ила мол вожиб бўлмаган ва тириклик ҳукмлари унга собит бўлмаган одам шаҳиддир.

Бас, ундан кийимидан бошқа нарса ечилади. Кафани батамом бўлиши учун кийими зиёда ёки ноқис қилинади. Уни ювилмайди ва жаноза намози ўқилади. Уни қони билан дафн қилинади.

Кимни мисрда ўлдирилган ҳолда топилса ва унинг қотили билинмаса ёки биров жароҳатланганидан кейин ҳаётдан баҳраманд бўлса: ухласа, таом еса, ичса, даволанса, чодирнинг ичига олинса, маърака майдонидан тирик ҳолда олиб чиқилса, эс-ҳуши жойида бўлган ҳолда тўлиқ бир намоз вақтича қолса ёки васият қилса, улар ювилади ва намоз ўқилади.

Фасод ишлар, боғийлик ва йўлтўсарлик қилганининг жазоси учун қатл қилинганлар ювилади, аммо жаноза ўқилмайди.

«Шаҳид» сўзи «шоҳид бўлинган» деган маънони билдиради. Яъни, ўлимига шоҳид бўлинган, дегани. Шаҳиднинг ўлимига фаришталарнинг жуда ҳам катта жамоаси ҳозир бўлиб, гувоҳ бўлганидан, уни шаҳид дейилади.

Шунингдек, шаҳиднинг маъноларидан яна бири шуки, унинг жаннатга киришига шоҳидлик берилгандир.

Шаҳидлар иккига бўлинади:

Ҳақиқий ва ҳукмий шаҳидлар.

Қуйида ҳақиқий шаҳид кимлиги таърифланади.

Мусулмон, тоҳир (пок), балоғатга етган, зулм ила қатл қилинган, ўша қатл ила мол вожиб бўлмаган ва тириклик ҳукмлари унга собит бўлмаган одам шаҳиддир.

Демак, ҳақиқий шаҳид қуйидаги сифатларга эга бўлиши лозим:

1. Мусулмон.

Ғайримусулмон одам шаҳид бўлиши мумкин эмас.

2. Тоҳир (пок).

Ҳайзли, нифосли ва жунуб бўлса, ювилади.

3. Балоғатга етган.

Кичик болалар ҳам ювилади.

4. Зулм ила қатл қилинган.

Қотил эса уруш ҳолатидаги кофир, боғий, йўлтўсарлар бўлади. Улар мусулмонни бевосита қатл қилсалар ҳам ёки уловини чўчитиб юборганлари сабабли йиқилиб ўлса ҳам, кемасини куйдириб юборгани сабабли куйиб ўлса ҳам, хуллас, мусулмоннинг ўлимига сабаб бўлсалар, қатл қилинган шахс шаҳид бўлади.

5. Ўша қатл ила мол вожиб бўлмаган.

Бунга хато тариқасида бировни ўлдирган одамга хун тўлаш вожиб бўлиши мисол бўлади.

6. Тириклик ҳукмлари унга собит бўлмаган.

Яъни жароҳат етганидан кейин дарҳол ўлган бўлиши керак.

Бас, ундан кийимидан бошқа нарса ечилади.

Мазкур шаҳидни дафн қилишга тайёрлаш жараёнида унинг пўстин, дўппи, махси ва қурол каби асл кийим бўлмаган нарсалари ечиб олинади.

Кафани батамом бўлиши учун кийими зиёда ёки ноқис қилинади.

Муҳими, унинг шаҳидлик аломатлари боқий қолиши лозим.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Сияр, сўзи .сийрат, сўзининг кўплигидир. .Сийрат,нинг икки хил маъноси бўлиб, биринчиси ndash .тариқат, яъни, йўл, иккинчиси ndash .ҳайъат, яъни кўриниш маъносини давоми...

2705 12:30 / 20.02.2019
Бу имомнинг тўлиқ исмлари Убайдуллоҳ Содрушшарийъа алАсғар ибн Масъуд ибн Тожушшарийъа Маҳмуд ибн Содрушшарийъа Аҳмад ибн Жамолуддин Убайдуллоҳ ал Маҳбубий ал давоми...

3728 13:00 / 21.05.2020
. Аллоҳ таоло.Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир. Агар бундан кўп давоми...

2463 09:05 / 11.09.2019
биринчи мақолаСаъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Фатҳ йили бемор бўлиб, унинг сабабидан ўлимга яқинлашдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2653 11:00 / 06.07.2020