Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (111-дарс). Поклик ёхуд таяммум ҳақида

13:00 / 19.11.2020 3009 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Таяммум» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини билдиради.

Шариатда эса:

«Аллоҳга қурбат ниятида покловчи тупроқ моддасини махсус сифат ила икки қўл ҳамда юзга суртиш таяммумдир».

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: خَرَجْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي بَعْضِ أَسْفَارِهِ حَتَّى إِذَا كُنَّا بِالْبَيْدَاءِ أَوْ بِذَاتِ الْجَيْشِ انْقَطَعَ عِقْدٌ لِي، فَأَقَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْتِمَاسِهِ وَأَقَامَ النَّاسُ مَعَهُ وَلَيْسُوا عَلَى مَاءٍ وَلَيْسَ مَعَهُمْ مَاءٌ، فَأَتَى النَّاسُ إِلَى أَبِي بَكْرٍ فَقَالُوا: أَلَا تَرَى إِلَى مَا صَنَعَتْ عَائِشَةُ؟ أَقَامَتْ بِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَبِالنَّاسِ مَعَهُ وَلَيْسُوا عَلَى مَاءٍ وَلَيْسَ مَعَهُمْ مَاءٌ، فَجَاءَ أَبُو بَكْرٍ وَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَاضِعٌ رَأْسَهُ عَلَى فَخِذِي قَدْ نَامَ، فَقَالَ: حَبَسْتِ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَالنَّاسَ وَلَيْسُوا عَلَى مَاءٍ وَلَيْسَ مَعَهُمْ مَاءٌ، قَالَتْ: فَعَاتَبَنِي أَبُو بَكْرٍ وَقَالَ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَقُولَ، وَجَعَلَ يَطْعُنُ بِيَدِهِ فِي خَاصِرَتِي، فَلَا يَمْنَعُنِي مِنَ التَّحَرُّكِ إِلَّا مَكَانُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى فَخِذِي، فَنَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَتَّى أَصْبَحَ عَلَى غَيْرِ مَاءٍ، فَأَنْزَلَ اللهُ آيَةَ التَّيَمُّمِ ﴿فَتَيَمَّمُواْ صَعِيدًا طَيِّبًا﴾. قَالَ أُسَيْدُ بْنُ حُضَيْرٍ وَهُوَ أَحَدُ النُّقَبَاءِ: مَا هِيَ بِأَوَّلِ بَرَكَتِكُمْ يَا آلَ أَبِي بَكْرٍ، فَقَالَتْ عَائِشَةُ: فَبَعَثْنَا الْبَعِيرَ الَّذِي كُنْتُ عَلَيْهِ فَوَجَدْنَا الْعِقْدَ تَحْتَهُ 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байдаа ёки Зотул Жайшда эканимизда мунчоғим узилиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ахтариш учун туриб қолдилар. Одамлар ҳам у зот билан бирга тўхташди. Одамлар сув ёқасида эмас эдилар, ўзлари билан сувлари ҳам йўқ эди. Одамлар Абу Бакрнинг олдига келиб:

«Оишанинг нима қилганини кўрмайсанми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам, у зот билан бирга бўлган одамларни ҳам тутиб қолди-ку! Одамлар сув ёқасида ҳам эмаслар, ўзларида ҳам сув йўқ», дейишди. 

Кейин Абу Бакр келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб ухлаб қолган эдилар. У (Абу Бакр):

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва одамларни ушлаб қолдинг. Улар сув ёқасида ҳам эмаслар, ўзларида ҳам сув йўқ», деди. 

Абу Бакр мени койиб кетди, Аллоҳ хоҳлаганича нима деса деди ва қўли билан биқинимга ниқтай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимда эканларигина мени қимирлашдан тўсар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаб тонг оттирганларида сувсиз қолдилар. Шунда Аллоҳ «Покиза тупроқ ила таяммум қилинг», деган таяммум оятини нозил қилди.

Усайд ибн Ҳузайр (у нақиблардан бири эди)

«Бу биринчи баракангиз эмас, эй Оли Абу Бакр», деди».

Оиша айтади: 

«Кейин ўзим устида бўлган туяни қўзғатган эдик, маржонни ўшанинг тагидан топдик».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

التَّيَمُّمُ يَخْلُفُ الْوُضُوءَ وَالْغُسْلَ عِنْدَ الْعَجْزِ عَنِ الْمَاءِ لِبُعْدِهِ مِيلًا، أَوْ لِمَرَضٍ، أَوْ بَرْدٍ، أَوْ عَدُوٍّ، أَوْ عَطَشٍ، أَوْ عَدَمِ آلَةٍ، أَوْ خَوْفِ فَوْتِ مَا يَفُوتُ لَا إِلَى خَلَفٍ، كَصَلَاةِ الْعِيدِ ابْتِدَاءً أَوْ بِنَاءً، وَالْجَنَازَةِ لِغَيْرِ الْوَلِيِّ  

Сувнинг бир мил узоқда бўлиши, беморлик, совуқ, душман, чанқоқ, асбоб йўқлиги, аввалбошдан ёки давом эттириш ила ийд намози ёки валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда таяммум таҳорат ва ғуслга ўринбосар бўлади. 

 

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Восила ибн алАсқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аёл киши учта меросни эгаллаб олади озод қилган қулининг, давоми...

1843 11:07 / 30.12.2019
Фарзнинг икки ракъатининг ҳар бирида ҳамда витр ва нафлнинг ҳар бир ракъатида бир оят қироат қилиш mdash ушбу жумлада келган маъно қироатнинг энг оз миқдорини давоми...

2556 19:00 / 25.11.2021
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлни белга тираб намоз ўқишдан қайтардилар,. Бешовлари ривоят давоми...

1757 19:00 / 29.12.2022
. .Унинг суннатлари эса икки қўлини ва фаржини ювмоғи ҳамда нажосатни кетказмоғи. Сўнг икки оёғини қолдириб таҳорат қилмоғи. Кейин баданига уч марта давоми...

3251 13:02 / 20.08.2020