Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (206-дарс) тавҳиднинг ўрни

00:00 / 27.11.2022 1570 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Лаа илааҳа иллаллоҳу» – «Аллоҳдан бошқа илоҳ (ибодатга сазовор зот) йўқ». 

Ушбу калима тавҳид калимаси бўлиб, барча набийлар ўз умматларини шунга даъват қилган. Ушбу калима ила киши ширк зулматидан чиқиб, иймон нурига киради. 

Далиллар: 

ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ

 

«Ва илоҳингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ўта меҳрибондир, ўта раҳмлидир» (Бақара сураси, 163-оят). 

ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ

 

«Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» (Муҳаммад сураси, 19-оят). 

ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ

 

«Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ» (Оли Имрон сураси, 18-оят). 

ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ

 

«Илоҳингиз, албатта, битта илоҳдир» (Анбиё сураси, 108-оят). 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ

 

«Албатта, Угина ягона Илоҳдир» (Анъом сураси, 19-оят).

Тавҳид ҳақида келган ҳадиси шарифлардан намуналар:

عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ شَهِدَ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ، لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، وَأَنَّ عِيسَى عَبْدُ اللهِ وَرَسُولُهُ، وَكَلِمَتُهُ أَلْقَاهَا إِلَى مَرْيَمَ، وَرُوحٌ مِنْهُ، وَالجَنَّةُ حَقٌّ، وَالنَّارُ حَقٌّ، أَدْخَلَهُ اللهُ الْجَنَّةَ عَلَى مَا كَانَ عَلَيْهِ مِنْ عَمَلٍ». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. 

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким «Аллоҳдан ўзга илоҳу маъбуд йўқ, У Ўзи ёлғиздир, Унинг шериги йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир, албатта, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, Унинг Расули, Марямга ташланган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир, жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир», деб гувоҳлик берса, қилган амалининг нималигига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар».  

Икки шайх ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда иймон ва тавҳиднинг, яъни қуйидаги нарсаларга иймон келтиришнинг фазли ҳақида сўз кетмоқда:
1. Бандаларнинг ибодатига сазовор Аллоҳдан ўзга илоҳу маъбуд йўқ.
2. Аллоҳ ёлғиздир.
3. Аллоҳнинг шериги йўқ.
4. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир.
5. Ийсо алайҳиссалом ҳам Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир.
6. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг Биби Марямга ташланган калимаси, яъни «Бўл!» деганида отасиз дунёга келган зотдир.
7. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳдан бўлган руҳдир.
8. Жаннат – ҳақ.
9. Дўзах – ҳақ.
Ушбу нарсаларга шоҳидлик берган одам нима амал қилган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни жаннатга киритишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари алоҳида таъкидламоқдалар.

عَنْ جَابِرٍ قَالَ: أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا الْمُوجِبَتَانِ؟ فَقَالَ: «مَنْ مَاتَ لَا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا دَخَلَ الْجَنَّةَ، وَمَنْ مَاتَ يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا دَخَلَ النَّارَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.



Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир одам келиб: 

«Эй Аллоҳнинг Расули, икки вожиб қилувчи нима?» деди. Ул зот:
 
«Ким Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлса, жаннатга кириши, ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда ўлса, дўзахга кириши», дедилар»

Муслим ривоят қилган.

Яъни икки сифат икки нарсани вожиб қилар экан. Шу икки сифат бўлса, ортидан икки нарса келиши аниқ экан. 
«Ўша икки сифат нима?» деган саволга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа ва қониқарли жавоб бердилар:
1. «Ким Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолида ўлса, жаннатга кириши» вожиб бўлади. 
Яъни, муваҳҳид – Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлиш. Бу сифат жаннатга киришни вожиб қилади. Бунга эга бўлган одам жаннатга кирмай қолмайди. Гуноҳига яраша дўзахда жазосини олганидан кейин бўлса ҳам албатта жаннатга киради.

2. «Ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда ўлса, дўзахга кириши» вожиб бўлади. 
Ундай одам дўзахга кирмай қолмайди, чунки Аллоҳ таоло Ўзига ширк келтиришни асло кечирмаслигини қатъий равишда таъкидлаган.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
186. Иброҳим Фақий айтади Агар қадаминг ерда из қолдираётган бўлса, тилинг қалбда из қолдирадиrdquo.187. Баъзилар ҳаётингга неъмат каби кириб келади.Баъзилар ҳаётингга давоми...

5264 21:59 / 15.05.2017
.Муҳаббат, сўзи .ҳубб, сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, аслида лозим тутиш ва сабот маъноларини англатади. Бирор нарсага муҳаббат қўйган одам мазкур маҳбубни лозим давоми...

1412 19:00 / 03.06.2023
1. Манманлик гуноҳларни унутишга ва тавбани кечиктиришга олиб боради.2. Манманлик тоатларни озайтиришга ва уларда нуқсонга йўл қўйишга олиб боради.3. Манман давоми...

2728 19:00 / 10.04.2022
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтди .Қиёмат кунида ҳар бир жон қилган яхшилигининг ҳозир бўлганини билади, ОлиИмрон сураси, 30оят. Аллоҳ таоло яна бир ояти каримада давоми...

3796 05:00 / 28.02.2017
Аудиолар

123112 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44336 14:35 / 11.08.2021