Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 зулқаъда | 2024 йил 02 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (139-дарс). Нафснинг давоси ва куфр

18:30 / 05.06.2021 2998 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафс ва қалб хасталиклари икки турга тақсимланади.

Биринчиси – қалб мақомотларига зид бўлган куфр, ширк, нифоқ, риё ва бидъат каби хасталиклар.

Иккинчиси – Аллоҳнинг гўзал исмлари ила хулқланишга ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишга зид бўладиган ноўрин ғазабга ўхшаш хасталиклар.

Мазкур икки турдаги хасталиклардан мусулмон инсон ҳазир бўлмоғи лозим. Шунинг учун бу хасталикларни билиш ва улардан қутулиш учун ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмонга фарзи айн эканини уламоларимиз таъкидлашган.

куфр

Ҳар бир банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларининг энг хавфлиси куфрдир. Аслида куфр қалб учун хасталик эмас, ўлимдир. Аммо бу нарсани англаб етмагунча қалб поклиги ҳақида сўз юритишнинг ўзи қийин иш.

«Куфр» сўзи араб тилида «бир нарсани беркитиш ва тўсиш» маъносида ишлатилади. Араб тилида уруғни тупроқ билан беркитгани учун деҳқон ҳам «кофир» деб аталиши мумкин. Аммо бу ўринда «кофир» сўзининг шаръий маъноси эмас, фақат луғавий маъноси қўлланган бўлади.

Куфр икки хил маънода ишлатилади.

Биринчиси – иймоннинг зидди. Мисол учун, Аллоҳга иймон келтирди ва бут-санамларга куфр келтирди.

Иккинчиси – шукрнинг зидди. Мисол учун, «Фалончи куфрони неъмат қилди». Яъни ўзига берилган неъматга шукр келтирмади.

Иймоннинг зидди бўлган куфр жаҳаннамга олиб борувчи гуноҳдир. Шукрнинг зидди бўлган куфрни Ибн Ҳажар катта гуноҳлардан санаган.

Иймоннинг зидди бўлган куфрга мубтало бўлганлар бу дунёда аҳли китоблар, сохта динга эргашувчилар, динсизлар, муртадлар ва бошқалар бўлиши мумкин.

Иймоннинг зидди бўлган куфр асосий ҳисобланади ва унинг таърифларидан бири қуйидагича:

«Куфр Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсани ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсадан динда билиш зарур бўлганларининг баъзисини қасддан инкор қилишдир. Мана шу Аҳли сунна вал жамоа бардавом бўлган ҳақдир. Ундан бошқаси ботилдир».

Куфрнинг хатарини англаб етиш учун Қуръони Каримда унинг ёмонлиги 311дан кўп оятда зикр қилинганини эслаб ўтишнинг ўзи кифоя қилса керак.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

وَالَّذِينَ كَفَرواْ وَكَذَّبُواْ بِآيَاتِنَا أُولَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

«Ва куфр келтирган ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса – ўшалар олов соҳибларидир, улар унда мангу қолувчидирлар» (39-оят).

Яна Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ لَعْنَةُ اللّهِ وَالْمَلآئِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ
خَالِدِينَ فِيهَا لاَ يُخَفَّفُ عَنْهُمُ الْعَذَابُ وَلاَ هُمْ يُنظَرُونَ


«Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларга – ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг – барчанинг лаънати бўлгай. Унда мангу қолувчидирлар. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас» (161-162-оятлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам куфрни қаттиқ қоралаганлар.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: «يُجَاءُ بِالْكَافِرِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيُقَالُ لَهُ: أَرَأَيْتَ لَوْ كَانَ لَكَ مِلْءُ الْأَرْضِ ذَهَباً أَكُنْتَ تَفْتَدِي بِهِ؟ فَيَقُولُ: نَعَمْ، فَيُقَالُ لَهُ: قَدْ كُنْتَ سُئِلْتَ مَا هُوَ أَيْسَرُ مِنْ ذَلِكَ». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набийюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Қиёмат куни кофир келтирилиб, унга: «Айт-чи, агар сенинг ер тўла олтининг бўлса, ўзингни қутқариб олиш учун уни берармидинг?» дейилади. «Ҳа», дейди. «Батаҳқиқ, сендан бундан осон нарса сўралган эди», дейилади».

Икки шайх ривоят қилишган.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сенга кафолат берилган нарсага тиришиб ҳаракат қилишинг ва сендан талаб қилинган нарсада сусткашлик қилишинг, сендаги қалб кўзининг кўр бўлиб қолганига давоми...

3150 05:00 / 01.03.2017
Магистр талабаларига бир савол берилди. quotОта кимquot Жавоблар ҳар хил чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди.Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби давоми...

6881 09:33 / 16.07.2018
.Байъат, арабча сўз бўлиб, луғатда .сотиш, маъносини англатади. Истилоҳда эса давлат бошлиғиликка номзод одамнинг бошлиқ бўлишига рози бўлган шахснинг унга давоми...

3508 21:10 / 20.04.2019
.Тақво, ва .вараъ, парҳезкорлик сўзларини биргаликда зикр қилиш одатга айланиб қолган. Иккиси бирбирининг ўрнига ишлатиладиган ҳолатлар ҳам бор. Баъзида давоми...

962 19:00 / 15.10.2023
Аудиолар

122297 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43643 14:35 / 11.08.2021