1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Тушкунликка тушиш

06:10 / 15.09.2018 8978 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Устозлар, мен тушкунликка тушиб қолганга ўхшаябман. Худди бу дунёнинг қадрини сезмаётгандекман. Худдики ўз "қолипимдан" чиқиб қолгандекман. Илтимос, ёрдам беринглар, бирор ибодат ёки дуо ўқишим керакми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Тўрт нарсадан ғафлатда қолманг!
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Тўрт нарсадан ғафлатда қолган тўрт кишига ҳайронман:
Биринчиси ғам-ғуссага ботган одам. У қандай қилиб Юнус алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн» (Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим) деган дуосидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва ғам-ғуссадан нажот бердик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 87, 88-оятлар)
Иккинчиси катта зарар етган одам. У қандай қилиб Айюб алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Иннии, массанияд-дурру, ва анта арҳамур-роҳимийн» (Менга оғир зарар етди. Аммо Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисисан) деган дуосидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва унга етган зарарни кетказдик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 83, 84-оятлар)
Учинчиси даҳшатга тушган одам. У қандай қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонларнинг «Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал-вакил!» (Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот қандай яхши вакил!) деган ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила қайтдилар, уларга асло зарар етмади» демоқда-ку! (Оли Имрон сураси, 173, 174-оятлар)
Тўртинчиси одамларнинг макрига алданган киши. У қандай қилиб Мусо алайҳиссаломнинг Қуръондаги «Ва уфаввиду амрии илаллоҳ. Инналлоҳа басийрун билъибаад» (Ишимни Аллоҳга топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир) деган сўзидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Аллоҳ уни уларнинг ёмон макридан сақлади» демоқда-ку? (Ғофир сураси, 44, 45-оятлар). Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Тeмур тузликлариrdquo китобида Ҳиндистонга юриш олдидан Амир Тeмур Шундай дeйди Юриш олдидан Қуръондан фол очайлик шунга қараб ҳаракат давоми...

3935 10:35 / 07.07.2018
СаволАссалому алайкум Бир танишим Дубай шахрида ишлайди. У отаонасива оиладаги катталардан олдин ҳажга борса бўладими Жавобингиз учун катта раҳмат. Зикр аҳлидан давоми...

8756 06:00 / 29.05.2023
Ассалому алайкум Қуръон ўқиб, кейин дам солиш, пичоқнинг ўткир тарафи билан бошнинг сочли қисмини силаш, қамчи билан уриш, қоғозга сура ёзиб сувга солиб ичиш, сура давоми...

2720 10:18 / 02.03.2019
Ассалому алайкум Устозлар, агар маҳсини тўпиққача бўлган қисми сунъий теридан, тўпиқдан юқори қисми замш бўлса унга масх тортиш жоизми 2. Нике белгили давоми...

2095 12:01 / 07.11.2018