1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Нафсингга айт...

15:53 / 19.04.2017 5082 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафсинга айт эй муқтадий, ўзини тийсин.

Унга фалон, фалонни олиб бераман.

Тилингга ҳам айт, ширин сўзласин.

Ошига наввотлар солиб, бераман.


Кўзингга ҳам айт мўраламасин,

Ўзим ҳалол ила қувонтираман.

Жиғилдонинг ҳам бўраламасин,

Уни ҳам бир амаллаб, овунтираман.


Ҳаёлларингга айт узоқлашмасин,

Хақ ғояларни топиб бераман.

Ҳамма муаммога ўралашмасин,

Кўпида биттасини ёпиб бераман.


Юрагингга айт вақтида урсин,

Ахир мен шу  учун тирик юраман.

Тўхтаса магар саждада тўхтат,

Майли мен озгина кутиб тураман.


Қўлларингга айт тўғри бўлсинлар,

Ўғри бўлсалар ўзим кесаман.

Оёғингга айт равон юрсинлар,

Бўлмаса тош қўйиб роса эзаман.


Нафсингга айт… таъкидла шуни,

Аллоҳ ва расулига бошини эгсин.

Амайлаб бу дунёни ўтиб олайлик,

Шунда бошинг осмонга бемалол тегсин.



Музаффар Муҳаммадзода.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар Пайғамбар алайҳиссалом Мен жоҳилият бузуқлигининг ҳеч бирида туғилмаганман, фақат ислом никоҳи билан туғилганманrdquo деб давоми...

2481 15:31 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймҲамдлар фақат Аллоҳ таоллога, саловатларнинг сараси эса Унинг ҳабиби ва расули Муҳаммад Мустафога бўлсин...Руҳни хамиша нафсдан давоми...

5115 15:51 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ҳамдлар фақат олмамлар роббиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таологадир. Унинг ҳабиби ва сўнгги расули Муҳаммад Мустафога дуруди давоми...

4491 15:49 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога Ўзининг Зотига муносиб ҳамд ва У Зотнинг бандаси ва элчиси Муҳаммадга салом ва салавотлар айтамизИслом умматининг давоми...

3067 14:56 / 19.04.2017