1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Керак бўлса завжангиздан ҳам илм олинг!

15:48 / 19.04.2017 4364 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли завжалари Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қилади: 

Бир куни Абу Рофеънинг хотини Салмо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келди. Салмонинг эри Абу Рофеъ уни ургани учун, ундан кетишга Росулуллоҳдан изн сўраб келганди. 

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Рофеъдан: “Эй Абу Рофеъ ораларингда нима бўлдики, сен уни урибсан?”—деб сўрадилар.

Абу рофеъ: Эй Росулуллоҳ бу аёл менга озор беряпти—деди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Салмо нима сабаб унга озор беряпсан”, деб сўрадилар.

Салмо: “мен унга ҳеч озор бермадим. Аммо у намоз ўқиб турган ҳолида ел чиқарганди, шунда унга: “Эй абу Рофеъ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга ел чиқаргач қайта таҳорат олишни амр қилганлар”, дедим. У бўлса мени ура кетди”, деди. 

Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар ва “ҳой Абу Рофеъ аёлинг сени ёмонликка буюрмапти”, дедилар.

Қиссадан ҳисса шуки, эркак киши оилада бошлиқ бўлсада, ўзидан кўра илмли аёлининг сўзига билмаганларини ўргатганда, қулоқ солмоғи керак. Мусулмон эркакка “сени ақлинг етмайди, нимани ҳам билардинг, мен билан ишинг бўлмасин”, деб аёлларни камситиш ярамайди. Илмсиз эр лозим бўлса, ўз аёлидан ҳам илм олиши шарт. Халқ орасида “Эр хотинидан, ота фарзандидан илм олиши мумкинмас. Чунки улар устоз бўлиб қолади, устозга эса қаттиқ гапириб бўлмайди”, деган гаплар юради. Юқоридаги қиссага суянсак бу қоидани айланиб ўтиб, керак бўлса аёлимиздан ҳам илм олишимиз лозимлиги келиб чиқади.


Андижон шаҳар бош имом хатиби 

Валижон Сидиқбоев



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни йиғлатган воқеъаларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари учун дуо қилиб, уларга меҳрибонлик билан давоми...

5575 15:42 / 19.04.2017
Хар бир отаона ўз фарзандининг бахту саодатли,маънавий соғлом, истиқболи порлоқ, келажакдаги мустакил хаётида хам моддий жихатдан соғлом бўлиб яшамоғини орзу давоми...

6163 15:47 / 19.04.2017
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга гўзалликнинг барчаси ато қилингани ҳадисларда зикр қилинган. Фақат бу гўзаллик иккита асосий нарсага биноан бўлган.1. давоми...

2358 15:36 / 19.04.2017
.У Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳдир, Маликдир, Қуддусдир, Саломдир, Муъминдир, Муҳайминдир, Азийздир, Жаббордир, Мутакаббирдир. Аллоҳ улар ширк келтираётган давоми...

2526 15:12 / 19.04.2017