1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Бидъатчининг оқибати

15:48 / 19.04.2017 4879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон ибн Саъид Аррозий айтади: ишончли дўстларимдан эшитганманки улар айтардилар: Қачонки Бишр ал-Марисий вафот этганди унинг жанозасига аҳли илмлардан бирорта ҳам одам қатнашмади. Магар, Убайд Шавнизий қатнашди холос. У ҳам жанозадан қайтгач, бошқа аҳли илмлар уни “унинг жанозасига нима учун қатнашдингиз”, деб маломат қилишди, норози бўлишди. У киши: “шошманглар қизишманглар, унинг жанозасига нима учун брганимни тушунтириб бераман”, деди. Ва жанозага бориш сабабини тушунтира кетди: унинг жанозасига савоб умидида, ёки унга дуои хайр қилиш мақсадида бормадим. Балки, сафга турибоқ ичимда қуйидагича дуолар қилдим: 

Эй Аллоҳим! бу банданг қиёмат куни жамолингни мўминларга намоён қилишингга ишонмас эди. Бас, мўминлар сени тамошо қиладиган кунларда унинг юзига парда тортиб қўйгин, сени кўра олмасин.

Эй Аллоҳим! бу банданг қабр азобига ишонмас эди. Бас, у қабрига кириши биланоқ шундай азоб бергинки, ундайин азобни ҳали биров тотмаган бўлсин.

Эй Аллоҳим! бу банданг амаллар тарозусига ишонмас эди. Бас, унинг амаллари ўлчанганда ҳасанотлари турган паллани енгил қилгин.

Эй Аллоҳим! бу банданг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоъатига ишонмас эди. Бас, уни шафоъатдан маҳрум қилгин...”. Убайд Шавнизийга дашном қилиб турган дўстлари унинг бу сўзларини эшитгач, жилмайганча жим бўлиб қолишди.

Қиссадан ҳисса шуки, мўмин киши бидъат-ҳурофотлардан доим йироқ бўлиши, ҳамиша кўпчилик билан ҳамфикр бўлиши, нодир ғоялари билан жамиятдан ажрамаслиги керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам умматларига кўпчилик йўлидан юришни насиҳат қилганлар. Шу насиҳатларга амал қилиб, фарзандларига исломий тарбия бериб келган халқимизда “Ажралганни бўри ер”, деган нақл бор. Дарҳақиқат жамиятдан ажралганлар охир-оқибат хор бўлади. Бунинг тасдиғини юқоридаги ривоятда ҳам топишимиз мумкин.


Андижон шаҳар бош имом хатиби 

Валижон Сидиқбоев



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАллоҳга ҳамдлар бўлсин, Расулуллоҳга солавату саломлар бўлсин, У зотнинг саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин.Биз мусулмонлар қанча давоми...

3641 15:25 / 19.04.2017
Нафсинга айт эй муқтадий, ўзини тийсин.Унга фалон, фалонни олиб бераман.Тилингга ҳам айт, ширин сўзласин.Ошига наввотлар солиб, бераман.Кўзингга ҳам айт давоми...

5867 15:53 / 19.04.2017
Эй Сен, Соқий, карам этгил, тўлдириб қуй,Хобгоҳида дунё ётар mdash бир парирўй.Қара, унинг қучоғида мудраб борар,Ухламасдан бурун уни уйғотиб қўй. Эй Сен, айтгил, давоми...

5674 15:54 / 19.04.2017
Одамийлик мулкиrdquoнинг фарзандлариrdquoТуркум шеърларҲусни ибтидо кўйида ёндим,Ҳаё иймоним боласи бўлди.Сабруқаноат отига миндим,Ҳаё, ўлгунимча ташлаб кетмасанг давоми...

6275 15:55 / 19.04.2017