1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ноумид бўлманг! Мусибат пайтида мусулмонларга маслаҳатлар

20:49 / 10.06.2018 4781 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонларнинг ҳозирги аҳволи етарлича тушкунлик ва умидсизликни чақириши мумкин. Минглаб кишиларнинг урушлардан, очликдан, оммавий қатллардан, зулмлардан ҳалок бўлиши  муқаррардек гўё, лекин биз адолат ҳимояси ва унинг кенг тарқалиши учун қўлимиздан келган барча имкониятларни сафарбар этишда давом этишимиз лозим. Муқаддас Куръон ва покиза Суннат қийинчилик вақтида умматларга қандай ёрдам бериш ҳақида бизларга маслаҳатлар беради.

1. Аллоҳга умид қилишлик. Эсингизда бўлсин, Аллоҳ барча бўлаётган ҳодисаларни назоратидадир, у бандаси кутмаган жойдан кўмак берувчидир. Ҳеч қандай буюк ҳукмрон давлат ҳам Унга бас келолмайди.  

2. Аллоҳни зикр қилинг! Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадиларки:

«Аллоҳни зикр қилинг ва Уни олдингизда топасиз...Сенга зарар етказиш учун гарчи барча инсонлар тўплансалар ҳам, Аллоҳ тақдир қилсагина зарар етказа олурлар.»

3. Дуо қилинг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, дуо – мўъминнинг қуролидир. Фаластин, Сурия, Бирмадаги, барча-барча жабр-зулмда бўлган мусулмонлар ҳаққига дуо қилинг. Аллоҳдан уларнинг азоб-уқубатларини енгиллатишни сўранг. Барча оила аъзоларингиз билан дуо қилиб сўранг.  

4. Бойлигингиздан эҳсон қилинг. Жабрдийда мусулмонлар номидан садақа қилинг. Ҳаттоки у бир бурда нон ёки бир коса сут бўлса ҳам. Муҳтожлар учун ўзингиздаги ортиқча буюмлардан, таом ва кийимлардан воз кечинг.

5. Нафл ибодатларга ғайрат қилинг. Бир муборак ҳадисда Аллоҳ таоло нафл ибодатлар қилувчилар ҳақида шундай дейди:

«…Нимаики у (бандам) Мендан сўраса, Мен унга бераман»  

6. Рўза тутинг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, Аллоҳ уч кишининг дуосини шубҳасиз ижобат қилади, улар ичида кун ботгунга қадар рўза тутганнинг дуоси ҳам бор.   

 

7. Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу илтижолари билан Аллоҳдан ёрдам сўранг: «Ҳасбуналлоҳи ва неъмал вакил» (Аллоҳнинг ўзи кифоядир ва У – энг яхши Сақловчидир), «Лаа илааҳа илла Анта субҳаанака инний кунту мин аз-зоолимийн» (Сендан бошқа илоҳ йўқ, Сен поксан, (ҳақиқатда эса) мен золимлардан бўлдим).

8.Довуд алайҳиссалом ва Жолут ибратли воқеаларини эсланг:

«...Қанчадан-қанча оз сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабрлилар биландир», дедилар.

Жолут ва унинг аскарларига рўбарў келганларида: «Роббимиз, бизга сабр тўккин, собитқадам қилгин ва кофир қавмларга қарши нусрат бергин», дедилар(Бақара сураси, 249-250 оятлардан)


Ихтиёржон Пўлатов таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олтиндан қиммат, ғамимизни кетказадиган ва Аллоҳнинг изни билан биздан сиқилишни узоқ қиладиган бебаҳо насиҳатларга қулоқ солайликАллоҳнинг муҳаббатини давоми...

5817 20:53 / 21.05.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади .Агар бир тоғ иккинчисига тажовуз қилса, тажовузкор парчаланади,.Шарҳ Ушбу ривоятда бировга зулм тажовуз қилишнинг оқибати баён давоми...

3135 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади.Охир замон бўлганда очарчилик бўлади. Ким ўша очарчиликка тўғри келса, оч жигарларни бошқага алмаштирмасин,.Шарҳ Яъни, очларга давоми...

2561 05:00 / 02.03.2017
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирбирингизни ёмон кўрманг Бирбирингизга ҳасад қилманг Эй, Аллоҳнинг бандалари, биродар давоми...

2452 05:00 / 03.03.2017