1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Кун бўйи Аллоҳнинг наздида қандай бўласиз?

20:53 / 21.05.2017 6616 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олтиндан қиммат, ғамимизни кетказадиган ва Аллоҳнинг изни билан биздан сиқилишни узоқ қиладиган бебаҳо насиҳатларга қулоқ солайлик:

  1. Аллоҳнинг муҳаббатини қозонмоқчи бўлган ҳар бир киши таҳорати бузилганида дарҳол таҳорат олиб, кун бўйи покиза ҳолда юриши керак. (Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни ва пок юрувчиларни яхши кўради.) Таҳоратнинг ҳикмати – шайтоннинг сиздан умидсиз қолишидир.
  2. Зуҳо намозини адо этинг. Бу сизни инсонларнинг зулмидан, қаҳридан ва уларнинг ҳар бир ёмонлигидан тўсади. Ками икки ракатдан тўрт ракатгача ўқилади. Сиз Аллоҳнинг ҳимоясида экансиз, сизга нимаям бўларди?!
  3. Эрталабки нонушта, тушлик, кечки овқат ва ҳатто қаҳва ичсангиз ҳам, Аллоҳга ҳамд айтинг. Банда еган-ичганида ҳамд айтса ва шукр қилса, Аллоҳ ундан рози бўлади. Аллоҳ сиздан рози бўлар экан, ким ҳам сиздан норози бўларди?!
    Овқатланиб бўлгач, «Алҳамдулиллаҳиллазий атъамани ҳаза ва розақониҳи мин ғойри ҳавлин минни ва ла қувваҳ», (Аллоҳга ҳамд бўлсин, буни менга таом қилиб берди ва мени бу билан ризқлантирди. Менда бунга бирор куч ва қувват йўқ эди), деб айтинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки овқатланиб бўлгач, бу дуони айтса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», деганлар. Мулоҳаза қилиб кўринг, овқатланганингиздан кейинги бу осонгина дуо сизнинг барча гуноҳларингиз кечирилишига сабаб бўлади.
  4. Пешин намозидан олдин қалб эшикларини очадиган узоқ вақт бор. Пешиндан аввал тўрт ракат намоз ўқишга харис бўлинг. Бу вақт кўп одамлар ғофил қоладиган, дуолар қилинадиган муҳим вақтдир. Унинг фазли туннинг учдан биридаги дуо ва намоз кабидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан олдинги суннатда руку ва саждани узун қилардилар.
  5. Аср намозидан кейинги кечки дуо-зикрларга астойдил бўлинг.
  6. Қуёш ботишидан олдин барча вақтингизни тасбеҳда ўтказинг. Бундан сизга ризқ эшиги очилади. Унда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни жамланг. Чунки булар гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам, ўчиради. Бу вақтдаги тасбеҳ ҳақида Ибн Қайюм шундай дейди: «Кимки қуёш чиқишидан ва қуёш ботишидан олдин тасбеҳ айтса, уни Аллоҳ барча қийинчилигидан чиқариб, кутмаган томонидан ризқлантиради». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юраги сиқилишидан шикоят қилган кишига шундай дедилар: «Сен, юраги сиқилган (одам), Роббингни поклаб, Унга ҳамд айт ва сажда қилувчилардан бўл».
  7. Шомдан кейинги вақт қалбингиз боғчасидир. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтинг, чунки у ғамни кетказади. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» дуоси ризқ ва шодлик эшигидир. Ва шу каби бошқа дуоларни ҳам унутманг, чунки улар дарахт баргларини тўккани каби хато ва гуноҳларингизни тўкади. Мен сизга гуноҳларингизни тўкадиган амалларни насиҳат қилаётганимни мулоҳаза қилиб кўринг. Сиз кечираётган мусибат, бало сизнинг хато-гуноҳларингиз сабабли тушган, улар фақат тавба билан кўтарилади.
  8. Имконингиз қадар ҳар куни битта садақа қилишга урининг. Ҳаттоки дўстингизга табассум-ла боқишингиз билан ёки биродарингиздаги битта мусибатни-да даф қилишда унга бир рисола йўллашингиз билан ёхуд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир суннатларини ёйиш билан бўлса ҳам, бунга ҳаракат қилинг.
  9. Мажлис каффоротини қуйидаги вақтларда такрор этинг: ҳар таҳоратдан кейин, ҳар намоздан сўнг, фарз ёки нафл бўладими – фарқи йўқ, Қуръон ўқигандан кейин, Аллоҳнинг зикри бўлган ва бўлмаган ҳар бир мажлисдан сўнг.
  10. Тилингизни ғийбатдан сақланг. У дунёдаги ғам-ғусса эшиги ва охиратдаги ҳалокат дарвозасидир. Агар ғийбат бўлаётган жойда ўтириб қолсангиз, ўзингизни жаҳаннам оловидан сақлашингиз учун уларни мусулмонларнинг гўштини ейишдан қайтаринг.
  11. Ухлаётганда витрни ўқимасдан ётишни ўзингизга раво кўрманг. Бу инсонларнинг энг яхшисининг васияти эканини эсланг. Сизга бу қийин бўлмаслиги учун ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ракат ўқиганларини мулоҳаза этинг.
  12. Ҳар куни кечда Бақара сурасининг охирги оятини тиловат қилинг («Аманар-росулу бима унзила илайҳи мир-роббиҳи»дан). Бу сизга ғамдан, зулмдан, қаҳр-ғазабдан, инсону жинлар шайтони сизни ўраб олишидан кифоя қилади. Аллоҳ мўмин бандалари гуноҳларини тўкиш учун юборадиган бало-мусибатни сиздан кетказади. Бу оят сизни гуноҳларингиздан поклайди ва, такрор айтамизки, гуноҳларингизни кетказиш учун бало ва мусибатларга эҳтиёж сезмайсиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким уни кечда ўқиса, унга кифоя қилади», деганлар. Бу сизга  ғам, касаллик, хиёнат, бало ва алдов келмайди, деганидир.
  13. Тонгги ва кечки дуоларни ёдланг. Намоз зикрлари сизни барча ёмонликлардан сақлайди.
    Юқоридагиларни мулоҳаза қилиб, ҳидоятни яхши кўрувчиларнинг ёд олишидан умидвормиз. Дуоларингизда унутманг!


    Ҳумайро тайёрлади.

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
316. Абу Дардодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Лаънатловчилар қиёмат куни гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўла олмайдилар,, дедилар,. Шарҳ Қиёмат куни давоми...

4974 19:01 / 11.08.2017
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг .Тарих, китобида келтиришларича, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу вафоти олдидан Бадрда қатнашган саҳобаларнинг ҳар бирига 400 давоми...

5446 19:30 / 27.05.2021
Аллоҳ таоло айтади Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур.rdquo Шууро сураси 30 оят.Яъни инсонга ndash хоҳ жонига, хоҳ давоми...

5401 16:37 / 21.01.2018
МуқаддимаАлллоҳга ҳамду санолар, Унинг Расулига, у зотнинг оли асҳобларига ва у зотнинг йўлидан юрганларга салоту саломлар бўлсин Аммо баъд Дарҳақиқат, давоми...

4322 05:00 / 02.03.2017
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021