1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Махсус дуолар ҳақида - ҳар бир манзилга тушиш дуоси

19:19 / 21.03.2018 10148 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

4656. Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аъуузу бикалиматиллаҳит-тааммаати мин шарри маа холақа» деса, унга ўша манзилдан жўнаб кетгунича бирор нарса зарар қилмайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳар бир жойнинг Аллоҳ таолонинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган аҳолиси бўлади. Шунинг учун сафарда бирор жойга тушган одам «Аллоҳнинг тугал калималари ила У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳини сўрайман» деган маънодаги дуони ихлос билан бир неча марта ўқиб қўйиши лозим.

4657. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар қилганларида кеч кириб қолса, «Эй ер! Менинг Роббим ҳам, сенинг Роббинг ҳам Аллоҳдир. Аллоҳдан сенинг шаррингдан, сендаги нарсаларнинг шарридан, сенинг ичингда халқ қилинган нарсаларнинг шарридан ва сенинг устингда юрадиган нарсаларнинг шарридан паноҳ сўрайман.

Аллоҳдан шердан, катта илондан, (кичик) илондан, чаёндан, диёрни маскан тутганлардан ва ҳар бир волид (иблис) ва валаддан (унинг болаларидан) паноҳ сўрайман», дер эдилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу дуони ҳам ўрганиб олиб, вақти келганда ўқиб юрмоқ керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва давоми...

5939 14:21 / 30.09.2017
Бу исм .ҳамма нарсани қамраб олувчи, деган маънони билдиради. Яъни Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатига гувоҳ бўлиб туради, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. Бир давоми...

1234 09:03 / 06 март
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашмангки, сизни У Зотнинг йўлидан ажратурлар. Ушбуларни давоми...

1650 09:00 / 11.01.2023
Инсоният тарихига назар солган киши башариятнинг илоҳий ақидага нисбатан муаммоси ушбу коинотни тадбир қилиб турган Зотни инкор қилишда эмаслигини кўради. давоми...

1056 09:00 / 14.12.2022