1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 92-оят

08:20 / 18.10.2017 3046 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Батаҳқиқ, Мусо сизларга очиқ-ойдин мўъжизалар ила келди. Сўнгра, шундан кейин ҳам золим бўлган ҳолингизда бузоқни (илоҳ) тутдингиз. Бақара 92. 

Ушбу оятда Бану Исроилнинг даъвоси ёлғон эканига энг катта далил келмоқда. Мусо алайҳиссалом уларга келган биринчи ва энг катта, азийматли пайғамбардирлар. Уларни Фиръавннинг зулмидан қутқарган шахс ҳам шу кишидир. Айни чоғда, Аллоҳ таоло у зотни ҳақиқий пайғамбар эканларини тасдиқловчи кўпгина равшан мўъжизалар билан юборди. Шуларни кўра-била туриб, Мусо алайҳиссалом Тур тоғига Аллоҳ билан роз айтишгани кетганларида, улар ўзларига бузоқни худо деб тутдилар. Бу эса ниҳоятда катта зулм эди. Шундай ишни қилган қавмнинг «Биз ўзимизга тушган нарсага иймон келтирамиз» деган даъвосига ишониб бўладими?!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Марям, 31. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни тавсия қилди.

3505 03:15 / 08.06.2017
У аёлларга ишора ила совчилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда яширин тутишингизда гуноҳ йўқ. Албатта, сиз уларни эслашингизни Аллоҳ биладир. Лекин улар билан давоми...

3044 09:25 / 16.03.2018
Мусонинг ўз қавмига .Эй қавмим, албатта, сиз бузоқни илоҳ тутишингиз ила ўзингизга ўзингиз зулм қилдингиз. Энди сизни йўқдан бор қилувчи Зотга тавба қилинг, давоми...

3062 09:10 / 02.09.2017
Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен .У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Пок бўлмагунларича уларга яқинлашманглар. Қачонки пок бўлсалар, уларга давоми...

7523 12:40 / 01.03.2018