1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 222-оят

12:40 / 01.03.2018 7545 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Пок бўлмагунларича уларга яқинлашманглар. Қачонки пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир», – деб айт.   Бақара 222.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Яҳудийлар уларнинг аёллари ҳайз кўрса, бирга овқатланмай ва бирга ётмай қўяр эдилар. Саҳобалар Набий алайҳиссаломдан бу ҳақда сўрадилар. Ва Аллоҳ таоло «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар» оятини нозил қилди. Шундан кейин Набий алайҳиссалом: «Жинсий алоқадан бошқа ҳамма нарсани қилсангиз бўлади», – дедилар».

«Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар».

Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳайзни бундай таърифлайдилар: «Тўққиз ёшдан эллик беш ёшгача бўлган, касал ёки ҳомиладор бўлмаган аёл жинсига мансуб инсоннинг раҳмидан чиқадиган қондир. Ҳайзнинг энг оз муддати уч кечаю уч кундуз, энг купи ўн кечаю ўн кундуздир. Ҳайзнинг энг оз муддатидан оз, энг кўп муддатидан кўп ёки аёл кишининг одатидан ортиқ келадиган қон истеҳоза дейилади».

Демак, одамлар ҳайз ҳақида сўрадилар. Жавоб оятда қуйидагича келди:

«У кўнгилсиз нарсадир».

Яъни ҳайз нопок, кўнгилга ёқмайдиган, озор берадиган нарсадир. Шунинг учун

«Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг», яъни уларга жинсий яқинлик қилманг.

Ҳайзи тўхтаган аёл ғусл қилгандан кейин пок бўлади. Агар ғуслга узрли бўлса, таяммум қилади. Шундан кейин унга жинсий яқинлик қилса бўлади. Ҳанафий мазҳабида ўн кунлик ҳайз кўрган аёлга ҳайзи тўхташи билан яқинлик қилса бўлади. Ўн кундан оз муддат ҳайз кўрган аёлга эса ҳайзи тўхтаб, ғусл қилганидан кейин ёки агар ғусл қилмаса, бир намознинг вақти ўтганидан кейин яқинлашишга рухсат берилган.

«Қачонки пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг», дегани «Олд тарафдан яқинлик қилинг, орқадан эмас», деганидир.

«Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир», дейилиши «Бу ҳукмни билмаган чоғларида мазкур йўл-йўриққа хилоф иш қилган бўлса, тавба этсин, бундан кейин доимо покликка, айниқса, ҳайз масаласида алоҳида эътибор берсин», деганидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яҳудийлар .Насоролар ҳеч нарсада эмаслар,, ndash дедилар. Насоролар ҳам .Яҳудийлар ҳеч нарсада эмаслар,, ndash дедилар. Ваҳоланки, улар китоб тиловат қилурлар. Худди шу давоми...

3430 08:25 / 10.11.2017
Бас, агар қила олмасанглар ndash ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам ndash ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган оловдан қўрқинглар. Бақара 24.Аллоҳ давоми...

10029 17:28 / 30.07.2017
Агар хавфда қолсангиз, пиёда ва уловда ҳолингизда. Омонликда бўлганингизда Аллоҳни У Зот сизга билмаган нарсангизни ўргатганидек зикр қилинг. Бақара 239. Намоз давоми...

2891 10:30 / 20.03.2018
Аллоҳнинг .бўёғ,ини лозим тутинг. Аллоҳдан кўра .бўёғ,и яхшироқ ким бор .Ва биз Унга ибодат қилувчилармиз,. Бақара 138. Ушбу оятдаги .бўёқ, калимаси рамзан динни давоми...

3082 07:10 / 05.12.2017