1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 277-оят

11:04 / 21.06.2018 4651 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган, намозни тўкис адо этиб, закотни берганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Бақара 277. 

Ҳақиқий иймон эгаси бўлган кишилар доимо яхши амалларни қиладилар, хусусан, намозни вақтида яхшилаб адо этадилар. Иқтисодий соҳада эса закот берадилар. Рибохўрлар одамларнинг пешона терлари билан топган даромадларини ҳаром йўл билан ўзлаштириб олаётган бўлсалар, мўминлар ўзлари пешона тери билан топган ҳалол молларидан закот чиқариб, одамларга шундай, еб кетарга берадилар. Қайтариб олиш ёки ўрнига бошқа нарса олиш умидлари ҳам йўқ. Уларнинг бирдан-бир умидлари

«Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган, намозни тўкис адо этиб, закотни берганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир» деган ваъдадандир. Улар икки дунёда эминлик ва бахт-саодатда бўлурлар. Чунки

«Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АЪУУЗУ БИЛЛААҲИ МИНАШ ШАЙТОНИР РОЖИЙМҚувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман.Шайтон Аллоҳга исён қилиб, Одам Атога сажда қилмай, гуноҳкор давоми...

3702 18:05 / 20.03.2017
Ва .Аллоҳ фарзанд тутди,, ndash дедилар. У Зот покдир. Балки осмонлару ердаги барча нарсалар Уникидир. Ҳамма Унга бўйсунувчидир. Бақара 116.

3444 09:20 / 13.11.2017
Сизлардан бирортангиз хурмолари ва узумлари бор, остидан анҳорлар оқиб турган, ўзи учун у ерда барча мевалар мавжуд бўлган боғи бўлсаю, заиф зурриёти бўлиб, давоми...

3561 09:50 / 21.04.2018
Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган, намозни тўкис адо этиб, закотни берганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам давоми...

4651 11:04 / 21.06.2018