1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 273-оят

09:35 / 06.05.2018 5184 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тутилиб қолган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта, уни ўта билувчидир. Бақара 273. 

Бу ояти карима зикр қилган тоифадаги одамлар нафсларини Аллоҳ таолонинг йўлида иш қилишга тутганлар, шу сабабдан уларнинг касб қилишга ҳам имконлари йўқ. Айни чоғда, иффатлари, уятлари кучли бўлганидан ўзларининг ҳожатманд эканликларини яшириб юрадилар. Асл ҳолни билмаган одам уларни сиртларидан кўриб, бой деб ўйлайди.

«(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тутилиб қолган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир».

Нафақани худди ана ўшаларга қилиш керак. Уларнинг ўзлари асл ҳолларини беркитсалар, одамлардан хиралик билан тиланмасалар, уларни қандай қилиб топамиз?

«Уларни сиймоларидан танийсан…»

Фаросати бор, мулоҳазали кишилар мазкур фақирларни, гарчи улар ҳожатмандликларини билдирмасдан, кишилар кўзига бой бўлиб кўриниб юрсалар ҳам, таниб, ҳақиқатни билиб оладилар. Ўзларини иффатли тутганликларининг ўзи нафақани уларга махфий қилишга ундайди. Нафақа бераман деб, бундай кишиларнинг ҳис-туйғуларини оёқости қилмаслик керак. Нафақа Аллоҳ учун қилинаётган бўлса, махфий тарзда қилингани маъқул.

«Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта, уни ўта билувчидир».

Савобини ҳам Ўзи билиб, бераверади. Шунинг учун ҳаммага кўрсатиб, гувоҳларни кўпайтириб садақа қилишга ҳожат йўқ. Сиз ихлос билан, Аллоҳ таолонинг юзини кўзлаб садақа қилаверинг, у ёғини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Чақмоқ кўзларини олиб қўяй дейди. Ҳар сафар ёришган пайтда юриб олишар, қоронғи бўлса, туриб қолишар. Аллоҳ агар хоҳласа, қулоқ ва кўзларини кетказур. Албатта, давоми...

4947 16:44 / 19.07.2017
3. Жазомукофот кунининг эгасидир.Яъни .У қиёмат кунининг подшоҳидир,.Ушбу ояти каримада қиёмат куни Явмиддийн деб номланган. .Дин, сўзи араб тилида .ҳисоб,, .жазо,, давоми...

3276 18:05 / 20.03.2017
Ўзларини сотган нарса ndash Аллоҳ бандаларидан хоҳлаганига Ўз фазлидан нозил қилганига ҳасад қилиб, Аллоҳ нозил қилган нарсага куфр келтиришлари қандай ҳам ёмон давоми...

3232 18:59 / 16.10.2017
Бану Исроилдан уларга қанчаданқанча очиқойдин оятмўъжизаларни берганимизни сўра. Кимки ўзига Аллоҳнинг неъмати келганидан кейин уни ўзгартирса, бас, албатта, давоми...

3376 12:25 / 18.02.2018