1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 211-оят

12:25 / 18.02.2018 4680 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бану Исроилдан уларга қанчадан-қанча очиқ-ойдин оят(мўъжиза)ларни берганимизни сўра. Кимки ўзига Аллоҳнинг неъмати келганидан кейин уни ўзгартирса, бас, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир. Бақара 211. 

Аллоҳнинг кўрсатган йўли қолиб, бошқа йўлга юрган, қайта-қайта ҳужжат, далил, мўъжизалар сўраб, улар кўрсатилганидан кейин ҳам залолатда давом этиб, охири лаънатга учраган қавм Бану Исроил бўлади.

«Оят» сўзи Қуръон оятидан бошқа маъноларни ҳам, жумладан, «белги», «ишора», «мўъжиза», «ҳужжат», «далил» маъноларини ҳам англатиши ҳақида аввал сўз юритилган эди. Шу маънода

«Бану Исроилдан уларга қанчадан-қанча очиқ-ойдин оят(мўжиза)ларни берганимизни сўра», деганда, мўъжиза, ҳужжат ва далиллар назарда тутилган. Аллоҳ таоло Бану Исроилга уларнинг талабларига биноан, кўплаб мўъжиза, ҳужжат-далилларни берган. Жумладан, Мусо алайҳиссалом қўлларини қўлтиқларига тиқиб олсалар, кўрган одам хурсанд бўладиган даражада оппоқ бўлиб чиқар эди. Ҳассаларини ерга ташласалар, илонга айланарди. Фиръавн аскари билан қувиб келганида, Бану Исроил қочиб ўтиб олиши учун денгиз суви иккига айрилиб, ораси қуруқ йўл бўлиб турган. Мусо алайҳиссалом ҳассалари билан харсанг тошни урганларида, ўн иккита булоқ отилиб чиққан. Шунингдек, қаттиқ иссиқда уларнинг бошида булут соя солиб турган. Осмондан таом учун манн ҳамда салво тушган ва ҳоказо.

Ушбу оятнинг келтирилишидан «Ким Бану Исроилга ўхшаб, Исломга Аллоҳ айтгандай тўлиғича кирмаса, улар каби бало-офатларга гирифтор бўлади», деган маъно чиқади. Шунинг учун ҳам оятнинг иккинчи ярмида:

«Кимки ўзига Аллоҳнинг неъмати келганидан кейин уни ўзгартирса, бас, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир», – дейилмоқда.

Аллоҳ берган иймон ва илм неъматларини ўзгартирганлар, Исломга тўлиғича кирмай юрганлар Аллоҳнинг азобига учрайди. Бу азоб турли кўринишда бўлади. Ҳозирги кунда бошимизга ёғилаётган турли-туман мусибатлар, бало-офатлар ва мушкулотлар ўша азобларнинг айрим кўринишларидир.

Инсоният Исломга қанчалик яқинлашса, унга қанча амал қилса, шунчалик бахтли-саодатли бўлиб боради. У қанчалик Исломдан узоқлашса, унга оз амал қилса, бахти-саодати шунча камайиб, бахтсизлиги кўпаяди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй Мусо, Аллоҳни очиқравшан кўрмагунимизча, сенга ишонмаймиз,, ndash деганингизни, шунда ўзингиз назар солиб турганингизда сизни яшин урганини эсланг. Бақара давоми...

4507 09:10 / 03.09.2017
Албатта, у сизларни фақат ёмонликка ва фаҳшга ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсангизни гапиришингизга буюрадир. Бақара 169.Аллоҳ таоло ўтган оятда .Эй одамлар, давоми...

4581 14:15 / 07.01.2018
Куфр келтирганларга дунё ҳаёти чиройли кўрсатилди ва улар иймон келтирганларни масхара қилурлар. Ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ давоми...

3443 09:30 / 19.02.2018
Ва .Аллоҳ фарзанд тутди,, ndash дедилар. У Зот покдир. Балки осмонлару ердаги барча нарсалар Уникидир. Ҳамма Унга бўйсунувчидир. Бақара 116.

4474 09:20 / 13.11.2017