1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 121-оят

09:55 / 18.11.2017 3053 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари – ана ўшалар унга иймон келтирадир. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар – ўзлари зиён кўрувчилардир. Бақара 121. 

Агар яҳудийлар ҳақиқий Тавротни инсоф билан, ўрнига қўйиб ўқисалар, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш зарурлигини тушуниб етадилар. Насронийлар ҳам Инжилни бузмасдан, инсоф билан, ўрнига қўйиб ўқисалар, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш зарурлигини англаб етадилар. Кимки Қуръони Каримни инсоф билан, ўрнига қўйиб ўқиса, унга иймон келтириш зарурлигини тушуниб етади. Бу улкан ҳақиқатни ушбу ояти кариманинг биринчи жумласидан тушуниб оламиз.

«Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари – ана ўшалар унга иймон келтирадир».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «ўрнига қўйиб тиловат қилиш»ни «Ҳалол деганини ҳалол билиб, ҳаром деганини ҳаром билиш, Аллоҳ қандай нозил қилган бўлса, шундай ҳолда ўқиш, маъноларини бузмаслик, ўзича нотўғри таъвил қилмаслик», деб шарҳ қилганлар.

Шу ва шунга ўхшаш шартларга амал қилиб, инсоф билан тиловат этганлар иймонга келиб, икки дунё саодатига эга бўладилар. Кимки кофир бўлса, икки дунёда ютқизади.

«Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар – ўзлари зиён кўрувчилардир».

Аллоҳ таолонинг Китобига куфр келтирганлар ютқизмаса, ким ютқизар эди?!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маъруф сўз ва кечирим ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир. Ва Аллоҳ беҳожатдир, ўта ҳилмлидир. Бақара 263. .Ортидан озор келадиган садақа,нинг кераги давоми...

3402 10:45 / 15.04.2018
Улар Аллоҳнинг аҳдини боғланганидан сўнг бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни кесадиган, ер юзида бузғунчилик қиладиган кимсалардир. Ана ўшалар, давоми...

3240 15:23 / 08.08.2017
Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган саводсизлар бор. Улар фақат гумон қиладилар, холос. Бақара 78. Яъни яҳудийлар ичида Тавротдан давоми...

3728 09:00 / 01.10.2017
Айт .Агар Аллоҳнинг ҳузуридаги охират ҳовлиси бошқа одамларсиз, холис сизга бўладиган бўлса, бас, агар ростгўй бўлсангиз, ўлимни орзу қилинг,. Бақара 94.Маълумки, давоми...

3102 08:25 / 20.10.2017