1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 27-оят

15:23 / 08.08.2017 5002 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улар Аллоҳнинг аҳдини боғланганидан сўнг бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни кесадиган, ер юзида бузғунчилик қиладиган кимсалардир. Ана ўшалар, ўшаларгина зиён кўрувчилардир. Бақара 27. 

Ушбу оятда Аллоҳ кофир ва мунофиқларнинг учта катта сифатини келтирган.

Биринчи сифат:

«…Аллоҳнинг аҳдини боғланганидан сўнг бузадиган...»

Яъни ҳар бир банданинг Яратган билан боғлаган аҳди бор. Кофир ва мунофиқлар ўша аҳдни бузиш билан бошқалардан ажралиб турадилар. Бу аҳд кўп нарсаларда боғланган, жумладан:

а) ҳар бир банда яратилиш чоғида Аллоҳ унинг табиатига диндорликни солган. Кофир ва мунофиқлар ўша табиатга қарши чиқадилар;

б) Аллоҳ таоло одам боласини Ўзининг ердаги халифаси қилган. Улар бу аҳдни бузиб, халифаликка хиёнат қиладилар;

в) ҳар бир шариат келганда, Аллоҳ Ўзидан бошқага сиғинмаслик аҳдини олган бўлса ҳам, кофир ва мунофиқлар хиёнат қиладилар. Шунингдек, фосиқлар, яъни кофир ва мунофиқлар ҳаётларида Аллоҳнинг шариатига амал қилиш, унинг кўрсатган йўлидан юриш каби нарсаларга боғлаган аҳдларини бузадилар.

Иккинчи сифат:

«…Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни кесадиган...»

Аллоҳ кўп нарсаларни, жумладан, қариндошлик алоқаларини боғлашга, инсоний алоқаларни боғлашга, иймон ва диндошлик алоқаларини боғлашга ва ҳоказо ишларга буюрган. Фосиқ – кофир ва мунофиқлар ушбу алоқаларни ҳам кесадилар.

Учинчи сифат:

«…ер юзида бузғунчилик қиладиган...»

Фасоднинг тури жуда кўп. Жумладан, юқоридаги икки сифат ҳам ер юзини фасодга тўлдирадиган сифатлардан ҳисобланади. Аммо энг катта фасод борлиқни яратувчи Зот бўлмиш Аллоҳ таоло кўрсатган йўлни тарк этиб, бошқача яшашга ҳаракат қилишдир. Ҳамма фасод шундан келиб чиқади.

Мазкур сифатлар қандай натижага элтади? Шундай сифатдаги кишилар албатта ютқазадилар. Бу дунёларини ҳам, у дунёларини ҳам бой берадилар.

«Ана ўшалар, ўшаларгина зиён кўрувчилардир».

  Келаси оятда кофирлар ҳақида учинчи шахс сифатида гап юритишдан бевосита уларнинг ўзларига хитоб қилишга ўтилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен .У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Пок бўлмагунларича уларга яқинлашманглар. Қачонки пок бўлсалар, уларга давоми...

10428 12:40 / 01.03.2018
Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларга ndash ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг ndash барчанинг лаънати бўлгай. Бақара 161.

3612 08:25 / 28.12.2017
Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг Бақара 122. Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Бану Исроилга давоми...

4317 09:20 / 19.11.2017
Эсла, Роббинг фаришталарга .Албатта, Мен ер юзида халифа қилувчиман,, ndash деди. Улар .Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қиласанми Ҳолбуки, биз Сени давоми...

5281 10:40 / 11.08.2017