1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Арвоҳ. (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 2669 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир савдогар уйига кеч тунда қайтаётган эди. Бир қари, қора танли кишининг девор тагидаги чуқурда тунни ўтказишга ҳаракат қилиб турганини кўрди. Бирорта киши ҳам болалари ундан қўрқишини айтиб уни ўз уйига олиб кетишни хохламасди.

Аммо бу савдогар уни уйига олиб келиб унга иссиқ овқат ва тоза ўрин-кўрпаси бор бир хона берди. Ярим тунда дераза четида ётган қора танли киши қаттиқ қўрқиб уйғониб кетди. У ерда икки ўғри кучсиз ой нурида  деразадан ичкарига киришга уринишаётган эди. Улар савдогарни ўлдириб, унинг моларини ўғирлашмоқчи эди. Шунда қора танли киши қўлини кўтариб шундай деб бақирди: Тўхта!! Нима қилаяпсанлар? 


Ўғрилар оқ кўйлак- шалвор кийган қора танли кишини кўриб уни арвоҳ деб ўйлашди. Эй худо, бу ерда арвоҳ бор экан деб ўзларини деразадан ташлашди. Бирининг оёғи синди, иккинчисининг боши ёрилди. Бу шовқиндан уйғониб кетган уй эгалари уларни тутиб олишди. Саййидимиз Расулуллоҳ С.А.В. нинг ҳадиси шарифларида айтган ушбу буйруқлари қанчалар гўзал. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:


Биродарига ёрдам берган кишига Аллоҳ таолонинг ўзи ёрдам беради. (Муслим)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир отаона фарзандларини уларни жонидан ортиқ кўради, шунинг учун уларга гўзал тарбия беришни истайди, чунки бахтсаодатли бўлишини орзу қилади. Аммо тарбия давоми...

5472 11:05 / 12.01.2018
Барча самовий динларда бўлганидек, Ислом шариатида ҳам ўзига хос маросим ва тантаналар мавжуд. Биз қисқача баён қилмоқчи бўлган Ақиқаrdquo ҳам шариатимизда мақбул давоми...

22885 05:00 / 15.02.2017
Қадим замонда бир ҳукмдор юртини айлангани чиқибди. Одамлар таниб қолмаслиги учун юз кўринишини ўзгартириб ёнига бир ходимини ҳам оливолибди. Ҳукмдор унинг халқи давоми...

3100 05:00 / 16.02.2017
Ҳусайн тоға шаҳардан қишлоққа ҳурсанд бўлиб қайтаётган эди. Чунки у бозорга ўзи билан олиб борган ҳамма молларини сотиб улгурган эди. Бир булоқ бошида дам олмоқчи давоми...

4842 05:00 / 16.02.2017