1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Жаннатдаги қўшни. (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 3831 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадим замонда бир ҳукмдор юртини айлангани чиқибди. Одамлар таниб қолмаслиги учун юз кўринишини ўзгартириб ёнига бир ходимини ҳам оливолибди. Ҳукмдор унинг халқи унинг ҳукми ва бошқаруви ҳақида қандай фикрда эканлигини билмоқчи экан. Қиш фасли анча совуқ келиб юртининг ҳамма ерини эгаллаган экан. Йўлида кетаётганида бир масжидга дуч келибди. Унинг бир бурчагида икки фақир киши совуқдан қалтираб ўтирган экан. Уларнинг бошқа борадиган жойлари йўқ экан. Уларнинг нима ҳақида гаплашаётганларини билишга қизиқиб ҳукмдор сездирмай уларга яқинлашибди. Фақирлардан бири ҳазил қилишни яхши кўрар экан. У совуқдан нолиб шундай дермиш. Эртага биз жаннатга кирсак у ерга ҳукмдорни киргазмайман! Агар унинг жаннатнинг де-ворига яқин келганини кўриб қолсам ка-вушимни ечиб бошига ураман. Иккинчиси ундан сабрсизлик билан сўрабди: Нега сен унинг жаннатга киришига тўсқинлик қилмоқчисан? Дебди: Албатта унинг жаннатга киришига йўл қўймайман, чунки биз бу ерда совуқдан қалтираб турганимизда у ўз қасрида роҳат қилиб яшаяпти. У бизнинг холимиздан бехабар. Кейин у қиёматда менга жаннатда қўшни бўлмоқчи. Унга ўхшаган қўшнининг менга кераги йўқ! Шундай деб хохолаб кула бошлашди. 

Ҳукмдор ходимига деди: Бу масжидни ва бу икки кишини эслаб қол! Ҳукмдор қасрига қайтганида бу икки фақирни ушлаб қасрига келтириш учун одамларини масжидга юборди. Бечоралар яхшилаб безатилган хонада устимизга қандай мусибат келаркан деб, қўрқувдан титраб-қақшаб ўтиришарди.

Уларга шундай дейишди: Шу ерда еб-ичасизлар, шу ерда ухлайсизлар, ҳукмдоримиз ҳаққига дуо қиласизлар ва унинг сизларга жаннатда қўшни бўлишига қарши бўлмайсизлар, бу ҳукмдор яхши қалб эгасидир. Шундай эмасми? 

Улуғ пайғамбаримиз С.А.В. фақирларга ёрдам берувчиларни мақтаб шундай деганлар:


 Кимки бу дунёда бир мўминнинг устидаги ғам-қайғуларидан бирини кетказса Аллоҳ Субҳаанаҳу ва Таоло ҳам қиёмат кунида унинг  устидаги ғам- қайғуларидан бирини кетказади. (Муслим)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Солим ибн Абдуллоҳ отаси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.Умар болаларига .Кундуз бўлганда, тарқалинглар Бир ҳовлида тўпланманглар Мен давоми...

3135 05:00 / 15.02.2017
Расули акрам ва ҳабиби муҳтарам Расулуллоҳ с.а.в. фарзандларни намозга ўргатиш борасида бундай деб марҳамат қилганлар quotБолаларингизни улар етти ёш давоми...

7677 05:00 / 15.02.2017
Муаллимларнинг шарафли вазифаларини адо этиш жараёнида амал қилишлари лозим бўлган одоблари ҳам мавжуд. Уламолар қадимдан бу мавзуга алоҳида эътибор билан давоми...

5314 20:14 / 10.02.2018
Ота Маҳмуд ва Фотимадан ҳолларини ва мактабда нималар қилганларини сўраш ила дарсни бошлади. Сўнгра АЛЛОҲнинг китоби ndash Қуръони каримдан ёд олганларини давоми...

5740 20:19 / 26.11.2017
Аудиолар

211068 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130329 14:35 / 11.08.2021