1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Агар менинг билганимни билганингизда...

09:05 / 15.04.2018 3363 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар, бунга ўхшашини асло эшитмаганман. У зот: «Агар менинг билганимни билганингизда, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз!» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари юзларини тўсганча пиқ-пиқ йиғлашди.

Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда келтирилишича, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳобалари томонидан бир нарса хабари етганида, у зот қуйидагича хутба айтдилар: «Менга жаннат ва дўзах кўрсатилди. Уни бугунгидек яхшилик ва ёмонликда кўрмаганман. Агар сизлар мен билган нарсани ҳис қилганингизда, оз кулиб, кўп йиғлардинглар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига бугунгидан кўра қаттиқроқ кун бўлмаган. Улар бошларини беркитиб пиқ-пиқ йиғлашар эди».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи рўзадорлар таровеҳ намозини ўқишмайди ёки ундан баъзисини ўқишади холос. Ваҳоланки Рамазонда таровеҳда қоим бўлган кишининг савоби улкан давоми...

2918 18:58 / 17.06.2017
. . , . , .., .. . 6431. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бу онамиз Набий соллаллоҳу давоми...

1683 08:32 / 26.12.2018
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сиздан бирортангиз мен унга отаонасидан, боласидан ва давоми...

1100 08:12 / 04.08.2019
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен набийларингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринларини тўйдириш учун ёмон хурмони ҳам топа олмаганларини кўрдим,, деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

2790 06:00 / 17.08.2018