1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ким Рамазонда иймон билан...

18:58 / 17.06.2017 3757 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи рўзадорлар таровеҳ намозини ўқишмайди ёки ундан баъзисини ўқишади холос. Ваҳоланки Рамазонда таровеҳда қоим бўлган кишининг савоби улкан ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади", деганлар.

Имом Бухорий ривояти.

Ушбу таровеҳ намозини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг халифалари адо қилишган. У, бандани Роббисига яқин қилиб, бандага Аллоҳнинг мағфирати ва муҳаббатини келтириб чиқарадиган сабаблардандир. Таровеҳни ўқимасдан тарк қилиш (савобдан) маҳрумлик деб эътибор қилинади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .19. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар. Хотиржамлик бахш этинглар, бездирманглар,, дедилар,.Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

2589 10:45 / 04.04.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ рашк қиладир. Аллоҳ таолонинг рашки кишининг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидан келади,, дедилар,.Муттафақун алайҳ.

3273 09:20 / 25.12.2017
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни Бомдод намозидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўта балоғатли ваъз қилдилар. Ундан давоми...

3822 10:10 / 22.08.2017
Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб, .Сизлар кечқурунлари ва кечалари юриб бориб, давоми...

2499 11:42 / 23.10.2024