1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Воизлик (дарслар)

3-дарс: Сабр ва матонат муваффақият гарови

11:53 / 18.04.2017 4267 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Имконият қидириш.
2. Аллоҳнинг пайғамбаридан ибрат.
З. Вазиятни ҳис этиб туриш.

Мусо алайҳиссалом пайғамбарликни қабул қилиб олдилар. Лекин у кишида рисолатни халққа етказишлик имкониятини тўсувчи бир неча муаммолар бор эди. Шунинг учун Аллоҳ таолодан ўзидан кўра фасоҳатлироқ бўлган укаси Ҳорунни ҳам бирга юборишни сўрадилар. Бу ҳодиса ҳақида Аллоҳ таоло ўз китобида мана бундай баён қилади:
"Биродарим мендан кўра тили бурророқ. Бас, уни ҳам мен билан бирга мени тасдиқлайдиган ёрдамчи қилиб юборгин. Чунки улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман. Аллоҳ айтди: Биз сени биродаринг билан қувватлантирурмиз ва иккингиз учун салтанат (ғалаба ато) қилурмиз. Бас, улар сизларга (бирон) зиён етказа олмаслар. Бизнинг мўжизаларимиз билан сизлар ҳам сизларга эргашганлар ҳам ғолибдир". (Қасос сураси, 35-оят).
Мусо алайҳис саломга Ҳорунни ўзига ёрдамчи қилиб олиш ва буни Аллоҳдан талаб қилиш қийинчилик туғдирмади. Чунки Ҳорун чиройлироқ гапирар эдилар. Мусо алайҳис саломнинг бу талабларини сабаби Қуръони каримнинг "Шуъаро сураси" да баён этилади:
"Мусо айтди: Эй, Роббим! (Мен борурман, лекин) улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман. Дилим танг бўлур, тилим равон эмас. Бас, (биродарим) Ҳорунга ҳам пайғамбарлик юборгин". (Шуъаро сураси, 12-13-оятлар).
Бу оятда Мусо алайҳис салом Фиръавн ва уни қавми билан муомала қилганда, у кишида содир бўладиган бир неча ички (руҳий) ҳолатлар сабабли уларга Аллоҳнинг амрларини етказишга қодир эмасликлари баён қилинмоқда.
У ҳолатлар:
1.Ёлғончи қилишларидан қўрқиш. Даъватчининг қалби ишончга тўла бўлиши керак эканлигида шак йўқ. Чунки ёлғончи дейишларидан қўрқиш нутқ ва уни бошқаларга етказиш қувватига халал берувчи руҳий (ички) омилдир.
2.Дилларининг танглиги. Дил танглиги нотиққа фикрларини тартиблаб, низомга туширишдан ман қилади.
3.Тилларининг равон эмаслиги. Бу ўтган муаммолар сабабли нотиққа етадиган ҳолат.
Мусо алайҳис салом бу муаммоларни вазифани адо қила олмасликларига сабаб қилиб кўрсатмоқдалар. Лекин пайғамбарлик бурчини елкаларига олиб, уни адо этиш учун қилган саъй-ҳаракатлари у зотни Қуръонда зикр этилган рисолатни адо этиш ҳақидаги барча ўринларда асосий шахс сифатида кўрсатади. Ҳорун алайҳис салом эса фақат ёрдамчи бўлганликлари учун бирон жойда у кишини номи зикр этилмайди. Бу ўз навбатида Мусо алайҳис салом ўзига йўлиқаётган қийинчилик (муаммо) ларни енгиб ўтганлигини кўрсатади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1.Илмий асослар.2.Қўишмча маълумотлар.Ваъзни ташкил этилишида қайси фанга тегишли бўлишидан қатъи назар илмий асосларни иштироки лозим. Масалан жўғрофия, давоми...

3076 11:45 / 18.04.2017
1.Номутаносибликлар.2.Замон ва макон эътибори.3.Жамоатнинг ҳолати.Кўп ҳолларда ваъзга ташқи омиллар сабабли путур етади. Бу омиллар хутба матнидан узоқ бўлса ҳамки, давоми...

3948 11:46 / 18.04.2017
1.Нотиқликнинг луғавий ва истилоҳий таърифи.2.Нотиқликнинг ҳозирги даврдаги аҳамияти.3.Нотиқлик фанининг мақсади.Нотиқлик луғатда нутқ сўзламоқ, хутба ўқимоқ, давоми...

10159 11:55 / 18.04.2017
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расули муҳтарам соллаллоҳу алайҳи васалламга дурудлар бўлсинРеспубликамизда Ўзбек тилига давлат мақоми берилган кундан бери давоми...

5500 10:26 / 24.10.2017