1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
15:57 / 01 ноябрь 1515 Кўриш режими

Алметевск шаҳрида «Тескире» масжиди очилди

Алметевск шаҳрида «Тескире» номли янги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжид қурилиши 2019 йилда бошланган.

«Тескире» масжиди икки қават, унинг минораси иккита бўлиб, иншоотнинг деворлари ғиштдан кўтарилган. Умумий майдони 400 квадрат метрни ташкил этади. Масжид имом-хатиби Алметевск мадрасасининг кечки бўлими битирувчиси Фарит ҳазрат Ханнанов.

Масжидда бир вақтнинг ўзида 150-200 киши намоз ўқиши мумкин. Бу ерда аёллар учун кенг намозхона, ўқув хоналари, имом-хатиб хонаси, эркак ва аёллар учун замонавий алоҳида таҳоратхона мавжуд. Масжид ҳузурида ўқув марказлари очилиб, унда болалар, эркак ва аёллар учун ислом асослари бўйича дарслар ташкил этилган. Масжидда видеокузатув тизими доим ишлаб туради, намозхонлар учун барча қулайликлар ҳозирланган. Зиёратчилар йилнинг исталган фаслида масжидга ташриф буюришлари мумкин.

Масжид атрофи ва ҳовлиси ободонлаштирилган.

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз