1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
20:10 / 06.02.2023 4524 Кўриш режими

Ўзбекистонлик Аълохон қори халқаро Қуръон мусобақасида қатнашмоқда

Айни дамда Миср Араб Республикаси Вақф вазирлиги томонидан ХХIХ халқаро Қуръони Карим мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада «Мирбобо ота» жоме масжиди имоми ноиби Аълохон қори ҳам «ҳифз» йўналишида иштирок этмоқда. Аълохон қори Осим қироатининг Ҳафс ва Шўъба ривоятларида Қуръони Каримни ўқиш ва ўқитиш бўйича ижоза соҳибидир.

Жорий йилнинг 4-8 февраль кунлари Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида 29-халқаро Қуръони Карим мусобақаси бўлиб ўтади. Унда 58 та араб ва ислом давлатларидан 108 нафар қори иштирок этади.

Мусобақа қуйидаги 4 йўналишда ўтказилади:
– Қуръони Каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёдлаш билан бирга Каломуллоҳнинг луғавий маъноларини ҳам билиш; 
– Қуръони Каримни тўлиқ ёддан тиловат қилиб бериш билан бирга Каломуллоҳ маъноларининг таржимаси ва унга оид илмларни тадбиқ этиш қоидаларини билиш;
– Қуръони Каримни етти хил қироатда ёддан ўқиб бериш ва мазкур қироатлар қоидаларини билиш; 
– Қуръони Каримни тажвид қоидаси асосида ёддан ўқиб бериш.

Аллоҳ таолодан қоримизга нуфузли мусобақада муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз!

Муаллиф
islom.uz
Манба
quran.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз