1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
10:08 / 13.02.2020 4085 Кўриш режими

6. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи - намоз китоби | 6-дарс

Намознинг вожиблари

فَصْلٌ فِي وَاجِبَاتِ الصَّلَاةِ.

وَاجِبَاتِ الصَّلَاةِ وَهِيَ ثَمَانِيَةَ عَشَرَ شَيْئًا: 1 - قِرَاءَةُ الْفَاتِحَةِ. 2 - وَضَمُّ سُورَةٍ أَوْ ثَلَاثُ آيَاتٍ (قِصِارٍ). أَ - فِي رَكْعَتَيْنِ غَيْرِ مُتَعَيِّنَتَيْنِ مِنَ الْفَرْضِ. ب - وَفِي جَمِيعِ رَكَعَاتِ الْوِتْرِ. ج - والْنَّفْلِ. 3 - وَتَعْيِينُ الْقِرَاءَةِ فِي الْأُولَيَيْنِ. 4 - وَتَقْدِيمُ الْفَاتِحَةِ عَلَى السُّورَةِ. 5 - وَضَمُّ الْأَنْفِ لِلْجَبْهَةِ فِي السُّجُودِ. 6 - وَالْإِتْيَانُ بِالسَّجْدَةِ الثَّانِيَةِ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ قَبْلَ الاِنْتِقَالِ لِغَيْرِهَا. 7 - وَالاِطْمِئْنَانُ فِي الْأَرْكَانِ. 8 - وَالْعُقُودُ الأَوَّلُ. 9 - وَقِرَاءَةُ التَّشَهُّدِ فِيهِ فِي الصَّحِيحِ. 10 - وَقِرَاءَتُه فِي الْجُلُوسِ الْأَخِيرِ. 11 - وَالْقِيَامُ إِلَى الثَّالِثَةِ مِنْ غَيْرِ تَرَاخٍ بَعْدَ التَّشَهُّدِ. 12 - وَلَفَظُ «السَّلَامِ» دُونَ «عَلَيْكُمْ». 13 - وَقُنُوتُ الْوِتْرِ. 14 - وَتَكْبِيرَاتُ الْعِيدَيْنِ. 15 - وَتَعْيِينُ التَّكْبِيرِ لِاِفْتِتَاحِ كُلِّ صَلَاةٍ لَا الْعِيدَيْنِ خَاصَّةً. 16 - تَكْبِيرَةُ الرُّكُوعِ فِي ثَانِيَةِ الْعِيدَيْنِ. 17 - وَجَهْرُ الْإِمَامِ: أَ - بِقِرَاءَةِ الْفَجْرِ. ب - وَأُولَيَيِ الْعِشَاءَيْنِ وَلَوْ قَضَاءً. ج - وَالْجُمُعَةِ. د - وَالْعِيدَيْنِ. ه - وَالتَّرَاوِيحِ. و - وَالْوِتْرِ فِي رَمَضَانَ. 18 - وَالإِسْرَارُ: أَ - فِي الظُّهْرِ. ب - وَالْعَصْرِ. ج - وَفِيمَا بَعْدَ أُولَيَيِ العِشَاءَيْنِ. د - وَنَفْلِ النَّهَارِ. وَالْمُنْفَرِدُ مُخَيَّرٌ فِيمَا يَجْهَرُ، كَمُتَنَفِّلٍ بِاللَّيْلِ. (تَرْكُ السُّورَةِ أَوِ الْفَاتِحَةِ) أَ - وَلَوْ تَرَكَ السُّورَةَ فِي أُولَيَيِ العِشَاءِ، قَرَأَهَا فِي الْأُخْرَيَيْنِ مَعَ الْفَاتِحَةِ جَهْرًا. ب - وَلَوْ تَرَكَ الْفَاتِحَةَ لَا يُكَرِّرُهَا فِي الْأُخْرَيَيْنِ.

Қиблани қидириб, тўғри тарафга юзланиш, ифлос сув идишлари ичидан тозасини ёки ифлос кийимлар орасидан тозасини қидиришга ўхшамайди. Либос ва сув идишларини тоза деб танлаб олинганидан сўнг, ифлос экани маълум бўлса, улар билан ўқилган намозларни такрор ўқиш шарт бўлади. Аммо қибла бундай эмасдир. Қибла исломиятнинг дастлабки йиллари Байтул Мақдис эди. Кейинчалик Каъба қибла бўлди, Байтул Мақдиснинг ҳеч бир фазилати бўлмаганида Аллоҳ таоло мусулмонларнинг намозда у томонга юзланишларига рухсат берармиди? Демак, қибланинг асоси маълум бир томонга юзланиш эмас, балки ўша томонларнинг Яратувчиси ва ҳақиқий эгаси Аллоҳга юзланишдир.

Намознинг вожиблари ўн саккизтадир:

1. Фотиҳа сурасини ўқиш.

2. Бир сура ёки уч қисқа оятни зам қилиш.

А. Фарзнинг белгиланмаган икки ракатида.

Б-В. витр ва нафл (суннат) намозларнинг барча ракатларида.

3. Фарз намозларининг биринчи ва иккинчи ракатларида қироат қилиш.

4. Фотиҳа сурасини зам сурадан аввал ўқиш.

5. Саждада пешона билан бирга бурунни ерга теккизиш.

6. Ҳар ракатнинг иккинчи саждасини кейинги ракатга ўтмасдан қилиш.

7. Рукнларни ҳотиржамлик билан адо этиш.

8. Биринчи қаъдада ўтириш.

9. Тўғри қавлга кўра унда ташаҳҳудни ўқиш.

10. Охирги қаъдада ташаҳҳуд ўқиш.

11. Биринчи ташаҳҳуддан кейин, дарҳол учинчи ракатга туриш.

12. «Ассалому» сўзини айтиш «Аълайкум» эса суннат.

13. Витр намозида Қунут дуосини ўқиш.

14. Ҳайит намозида вожиб такбирларни айтиш.

15. Барча намозларни «Аллоҳу акбар» билан бошлаш ҳайит намозинигина эмас.

16. Ҳайит намозининг иккинчи ракатида руку такбирини айтиш.

17. Имом: Бомдод, шом ва хуфтоннинг биринчи икки ракати қазосида бўлса ҳам, жума ва ҳайит намозларида қироатни жаҳрий (овозини чиқариб) қилиши.

18. Пешин, аср, шом ва хуфтоннинг биринчи икки ракатидан кейингиларида, кундузининг нафлида қироатни махфий (ичида) қилиши. Якка намоз ўқувчи жаҳрий намозларда тунда нафл ўқиётган киши каби хоҳлаганини қилади.

Зам сура ёки Фотиҳани тарк қилиш!

Ҳуфтоннинг биринчи икки ракатида зам сура ўқишни тарк қилган бўлса, кейинги икки ракатида Фотиҳа билан қўшиб жаҳрий ўқийди. Агар биринчи икки ракатда Фотиҳани ўқишни тарк қилган бўлса, уни кейингиларида такрорламайди.

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз