1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
09:25 / 10.02.2020 4137 Кўриш режими

5. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи - намоз китоби | 5-дарс

Шарлар ва уларнинг фаръларига алоқадор нарсалар ҳақида

فَصْلٌ فِي وَاجِبَاتِ الصَّلَاةِ.

فَصْلٌ (فِي مُتَعَلَّقَاتِ الشُّرُوطِ وَفُرُوعِهَا)

مَا يَتَعَلَّقُ بِشَرْطِ الطَّهَارَةِ تَجُوزُ الصَّلَاةُ:

1 - عَلَى لِبْدٍ وَجْهُهُ الْأَعْلَى طَاهِرٌ وَالْأَسْفَلُ نَجِسٌ. 2 - وَعَلَى ثَوْبٍ طَاهِرٍ وَبِطَانَتُهُ نَجِسَةٌ، إِذَا كَانَ غَيْرُ مِضَرَّبٍ. 3 - وَعَلَى طَرَفٍ طَاهِرٍ وَإِنْ تَحَرَّكَ الطُّرَفُ النَّجِسُ بِحَرَكَتِهِ عَلَى الصَّحِيحِ. 4 - وَلَوْ تَنَجَّسَ أَحَدُ طَرَفَيْ عَمَامَتِهِ، فَأَلْقَاهُ وَأَبْقَى الطَّاهِرَ عَلَى رَأْسِهِ وَلَمْ يَتَحَرَّكِ النَّجِسُ بِحَرَكَتِهِ جَازَتْ صَلَاتُهُ، وَإِنَّ تَحَرَّكَ لَا تَجُوزُ. 5 - وَفَاقِدُ مَا يُزِيلُ بِهِ النَّجَاسَةَ يُصَلِّي مَعَهَا وَلَا إِعَادَةَ عَلَيْهِ.

Таҳорат шартига алоқадор нарсалар:

1. Тепа, уст қисми пок, ост қисми нажас кигиз устида.

2. Пок кийимнинг устида қавилмаган астари нажас бўлса ҳам.

3. Пок тарафида туриб ҳаракати сабабли нажас тарафи қимирласа ҳам саҳиҳ қавлга кўра бу ҳолларда намоз ўқиш жоиздир.

4. Агар салласининг икки учидан бири нажас бўлса, уни пастга ташлаб қўйиб, тоза томонини бошида қолдирса, ҳаракатланганида нажас учи қимирламаса намоз дурустдир. Агар қимирласа дуруст эмас.

5. Нажосатни кетказувчи нарсаси бўлмаган киши у (нажосат) билан намоз ўқийди ва (покланиш имкони бўлганда) намозни қайта ўқиб қўйиши вожиб бўлмайди.

مَا يَتَعَلَّقُ بِشَرْطِ سَتْرِ الْعَوْرَةِ 1 - وَلَا عَلَى فَاقِدِ مَا يَسْتُرُ عَوْرَتَهُ وَلَوْ حَرِيرًا أَوْ حَشِيشًا أَوْ طِينًا. 2 - فَإِنْ وَجَدَهُ وَلَوْ بِالْإِبَاحَةِ وَرُبْعُهُ طَاهِرٌ لَا تَصِحُّ صَلَاتُهُ عَارِيًا. 3 - وَخُيِّرَ إِنْ طَهُرَ أَقَلُّ مِنْ رُبْعِهِ. 4 - وَصَلَاتُهُ فِي ثَوْبٍ نَجِسِ الْكُلِّ أَحَبُّ مِنْ صَلَاتِهِ عُرْيَانًا. 5 - وَلَوْ وَجَدَ مَا يَسْتُرُ بَعْضَ الْعَوْرَةِ وَجَبَ اسْتِعْمَالُهُ. 6 - وَيَسْتُرُ الْقُبُلَ وَالدُّبُرَ فَإِنْ لَمْ يَسْتُرْ إِلَّا أَحَدَهُمَا قِيلَ: يَسْتُرُ الدُّبُرَ، وَقِيلَ: الْقُبُلَ. 7 - وَنُدِبَ صَلَاةُ الْعَارِي جَالِسًا بِالْإِيمَاءِ مَادًّا رِجْلَيْهِ نَحْوَ الْقِبْلَةِ. فَإِنْ صَلَّى قَائِمَا بِالْإِيمَاءِ أَوْ بِالرُّكُوعِ وَالسُّجُودِ صَحَّ.

(حَدُّ الْعَوْرَةِ) 1 - وَعَوْرَةُ الرَّجُلِ مَا بَيْنَ السُّرَّةِ وَمُنْتَهَى الرُّكْبَةِ. 2 - وَتَزِيدُ عَلَيْهِ الْأَمَةُ الْبَطْنَ وَالظَّهْرَ. 3 - وَجَمِيعُ بَدَنِ الْحُرَّةِ عَوْرَةٌ إِلَّا وَجْهَهَا وَكَفَّيْهَا وَقَدَمَيْهَا.

(كَشْفُ العَوْرَةِ) وَكَشْفُ رُبْعِ عُضْوٍ مِنْ أَعْضَاءِ الْعَوْرَةِ يَمْنَعُ صِحَّةَ الصَّلَاةِ. وَلَوْ تَفَرَّقَ الاِنْكِشَافُ عَلَى أَعْضَاءٍ مِنْ الْعَوْرَةِ وَكَانَ جُمْلَةُ مَا تَفَرَّقَ يَبْلُغُ رُبْعَ أَصْغَرِ الْأَعْضَاءِ الْمُنْكَشِفَةِ مِنْهُ وَإِلَّا فَلَا.

Авратни ёпиш шартига алоқадор ҳукмлар.

Авратини ипак, ўт ёки лой билан бўлса ҳам ёпишга имкон топа олмаган (одам яланғоч намоз ўқийди) одамга ҳам қайта ўқиш вожиб бўлмайди.

Агар тўсиш учун бирор нарса фақат фойдаланиб туриш учунгина берилган бўлса ҳам ва тўртдан бири пок бўлса яланғоч намоз ўқиши дуруст бўлмайди.

Авратнинг бир қисмини тўсувчи нарса топса уни ишлатиши вожиб бўлади.

Олд ва орқани тўсади, агар иккисидан биринигина тўсса орқани тўса дейилган, баъзилар эса олдини тўсади деганлар.

Яланғоч одамга оёқларини қиблага чўзиб ўтириб имо ишора билан намоз ўқиши мандубдир. Агар тик туриб имо ишора билан ёки рукуъ сажда билан ўқиса ҳам дуруст бўлади.

Авратнинг чегараси

1. Эркакнинг аврати киндигидан тиззасининг остигача.

2. Жориянинг (чўрининг) аврати эркакнинг авратига қорни ва орқаси қўшилади.

3. Озод (ҳур) аёлнинг юзи, икки кафти ва икки қадамидан бошқа ҳамма жойлари аврат.

Аврат бўлган аъзоларнинг бирининг тўрттан бири очилиб қолиши намозни дуруст бўлишини ман қилади. Агар очилган жойлар ҳар жойда бўлиб очилиб қолган қисмлар жамланса шу аъзоларнинг энг кичигининг тўрттан бирини ташкил қилса ҳам намоз дуруст бўлмайди агар ташкил қилмаса дуруст бўлаверади.

اِسْتِقْبَالُ الْقِبْلَةِ 1 - وَمَنْ عَجَزَ عَنْ اِسْتِقْبَالِ الْقِبْلَةِ لِمَرَضٍ. 2 - أَوْ عَجَزَ عَنِ النُّزُولِ عَنْ دَابَّتِهِ. 3 - أَوْ خَافَ عَدُوًّا فَقِبْلَتُهُ جِهَةُ قُدْرَتِهِ وَأَمْنِهِ.

4 - وَمَنِ اشْتَبَهَتْ عَلَيْهِ الْقِبْلَةُ وَلَمْ يَكُنْ عِنْدَهُ مُخْبِرٌ وَلَا مِحْرَابٌ تَحَرَّى 5 - وَلَا إِعَادَةَ عَلَيْهِ لَوْ أَخْطَأَ. 6 - وَإِنْ عَلِمَ بِخَطَئِهِ فِي صَلَاتِهِ اِسْتَدَارَ وَبَنِي. 7 - وَإِنْ شَرَعَ بِلَا تَحَرٍّ فَعَلِمَ بَعْدَ فَرَاغِهِ أَنَّهُ أَصَابَ صِحَّتَ. 8 - وَإِنْ عَلِمَ بِإِصَابَتِهِ فِيهَا فَسَدَتْ كَمَا لَوْ لَمْ يَعْلَمْ إِصَابَتَهُ أَصَلًا. 9 - وَلَوْ تَحَرِّي قَوْمٌ جِهَاتٍ، وَجَهِلُوا حَالَ إِمَامِهِمْ، تُجْزِئُهُمْ.

Қиблага юзланиш

1. Касаллиги туфайли ёки

2. Минган ҳайвонидан туша олмаслиги ёки

3. Душмандан қўрққани учун қиблага юзлана олмайдиган кишининг қибласи кучи етган ва эминда бўлган тарафдир.

4. Ким қибла қайси томонда эканини билмаса, ёнида айтиб берадиган киши ёки меҳроб бўлмаса изланади

5. Янглиш томонга юзланганини билса, намозини такрор ўқимайди.

6. Агар намозида хато қилганини билса, (тўғри томонга) бурилиб, (намозни) давом эттиради.

7. Тахмин қилмай (изламай) намозни бошласа ва ўқиб бўлгач тўғри тарафга ўқиганини билса намози дуруст бўлади.

8. Агар шу ҳолда намозда эканида тўғри юзланганини билса ёки умуман билмаса намози бузилади.

9. Бир жамоатдан ҳар бир киши (қоронғуда) ўзича қиблани қидириб жамоат билан намоз ўқиса, улар имомнинг қайси томонга юзланганини билмасалар намозлари дуруст бўлади.

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз