1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Самура ибн Жундуб -

Самура ибн Жундуб ибн Ҳилол ал-Фазорий, кунялари Абу Сулаймон. Басрада таваллуд топдилар. Оталари вафот этгандан кейин оналари билан Мадинага келдилар. Мадинада катта бўлиб, улғайдилар ва яна Басрага кўчиб ўтдилар. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта ҳадислар ривоят қилдилар. Бу кишидан Шаъбий, Ибн Абу Лайло, Али ибн Робийъа, Абу Ражо ва бошқалар ривоят қилганлар. Бу зот ривоят қилган ҳадисларни учта «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар. У киши ҳижратнинг 60-йили Басрада вафот этдилар.