1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдурраҳмон ибн Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр -

Абдурраҳмон ибн Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Сиддиқ ал-Қураший тобеъинлардан бўлиб, Оиша онамиз ҳаётлик даврларида таваллуд топдилар. Бу киши Мадина аҳлининг улуғларидан бўлиб, фақиҳ, тақволи, олим киши эдилар.

Абдурраҳмон ибн Қосим кўп ҳадислар ривоят қилдилар. Ҳадис олимлари бу киши ривоят қилган ҳадисларни ишончли, деб эътироф этганлар.

Абдурраҳмон ибн Қосим ҳадисларни оталаридан, Саъийд ибн Мусаййиб, Солим ибн Абдуллоҳ, Умар розияллоҳу анҳунинг қуллари Нофеъ, Муҳаммад ибн Жаъфар ва бошқалардан ривоят қилдилар. 

Бу зотдан Симон ибн Ҳарб, Убайдуллоҳ ибн Умар, Ҳишом ибн Урва ва бошқалар ривоят қилдилар. Абдурраҳмон ибн Қосим ҳижратнинг 126-йили Шомда вафот топдилар.