1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдурраҳмон ибн Каъб -

Абдурраҳмон ибн Каъб ибн Молик улуғ саҳобанинг ўғли бўлиб, катта тобеъинлардан эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик даврларида таваллуд топдилар. Бу зот ҳадис илмининг олими бўлиб, ривоят қилган ҳадислари ишончли, деб тан олинган. 

Ҳадисларни оталари Каъб ибн Молик, Абу Қатода, Жобир, Оиша, Салама ибн Акваъ ва бошқалардан ривоят қилганлар.

Бу зотдан ўғиллари Каъб, Абу Умома ибн Саҳл, аз-Зуҳарий, Саъд ибн Иброҳим, Абу Омир ал-Ҳижоз ва бошқалар ривоят қилдилар.

Абдурраҳмон ибн Каъб раҳматуллоҳи алайҳи Сулаймон ибн Абдулмаликнинг халифалик даврида вафот этдилар.