1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Молик ибн Ҳувайрис -

Молик ибн Ҳувайрис басралик бўлиб, кунялари Абу Сулаймон эди. Бу зот ва қавмларидан бир неча кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида у зот уларга намоз ўқишни ўргатганлар. Сўнг қавмларига қайтаётганларида уларга ҳам намоз ўқишни ўргатишни буюрганлар. Шунинг учун бўлса керак, бу саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз хусусида кўплаб ҳадислар ривоят қилганлар.