1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Қилоба розияллоҳу анҳу -

Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Амр ал-Журмий ҳукм чиқарувчи қози, олим ва тақводор киши эдилар. 

Абу Қилоба Басрада яшадилар. У кишини бу ерга қози қиламиз, дейишганда Шомга қочиб кетдилар. Ишончли муҳаддислардан эдилар. 

Ҳадисларини Собит ибн Заҳҳок, Самура ибн Жундуб, Зайнаб бинти Умму Салама, Анас ибн Молик, Ибн Аббос, Ибн Умар ва бир нечта тобеъинлардан ривоят қилдилар. 

Абу Қилоба ҳижратнинг 104-йили вафот этдилар.