1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Товус розияллоҳу анҳу -

Товус ибн Ҳайсан Хулоний ал-Ҳамадоний, кунялари Абу Абдурраҳмон. 

Бу улуғ тобеъин ҳижратнинг 33 йили Яманда таваллуд топиб, шу ерда улғайдилар. Фиқҳ ва ҳадис илмида олим бўлиб етишдилар. 

Товус ибн Ҳайсан подшоҳ ва амалдорларга яқин бўлишни хуш кўрмас, яқин бўлсалар ҳам, панд-насиҳат қилишдан тоймас эдилар.

Бу зот ҳижратнинг 102-йили Муздалифада ҳаж қилиб туриб, вафот этдилар.